UZ

Сўнгги янгиликлар

18:49Давиде Фраттези: "Бу нима эди? Шунчалик баланд овозда бақирганимдан бошим айланиб кетди"  0 18:00Марказий Осиё. "Истиқлол" ва "Аркадағ" пешқадамликка қайтди  0 17:36Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалига қачон қуръа ташланади?  1 17:31"Шўртан"га вақтинчалик мураббий тайинланди  3 17:24Расман: Ҳакамлар академияси ўз фаолиятини бошлади  3 16:49Сардор Абдураимов: "Биз учун Суперлигадаги ҳар бир ўйин дарс бўляпти"  0 15:50"Барселона" футболчиси Ачербига тупиргани учун 4та ўйингача четлатилиши мумкин  17 15:04Венгер Кубарсининг Лаутарога қарши "подкати" ҳақида: "Мен бундай пенальтиларга ва секинлаштирилган кадрлардан фойдаланишга мутлақо қаршиман"  18 14:31Эшитдик-да! Осиё чемпиони бўлган мураббий 2 та Суперлига клуби таклифини рад этди  19 14:23"Машъал" "Қизилқум"ни Ғузорда қабул қилади  2 14:11Собиқ ҳакам Фернандес Ачербининг голи ҳақида: "Қоида бузилмаган. Мартин ўз хатосида ҳакамни айблади"  19 13:08Инфантино Трампга Россия ва халқаро турнирлар ҳақида: "Умид қиламизки, тинчлик ўрнатилади ва улар яна қабул қилинади". АҚШ президенти русларнинг четлатилишидан "бехабар" эди   3 12:40Илёс Зейтуллаев Россия терма жамоасида ўйнаш таклифига нега рад жавоби берганини гапириб берди  11 12:27Ямал "Барселона" билан Чемпионлар Лигасини ютишга ваъда берди: "Биз бунга эришмагунча тўхтамаймиз"   53 12:19Остон Ўрунов машғулотларга қайтди  11

Антонио Конте: "Жозенинг қулоғимга айтган гаплари орамизда қолади" Янгиликлар

Антонио Конте: "Жозенинг қулоғимга айтган гаплари орамизда қолади"

Теглар :  Антонио Конте
"Челси" бош мураббийи Антонио Конте "Манчестер Юнайтед" устидан қозонилган ғалабадан сўнг матбуот анжуманида учрашув борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.


- "Челси" ижросидаги ўйиндан кўнглим тўлди. Биз учрашувни керакли даражада яхши бошладик. Тўп билан тез ишладик ва голли вазиятлар яратишда фаол ўйнадик.

Жамоам футболчилари бу каби ёрқин футбол ўйнашга лойиқ эдилар. Чунки уларнинг машғулотдаги меҳнатига ўзим гувоҳман. Биз ўз устимизда ишлашдан тўхтамаслигимиз лозим. Чунки янада кучлироқ бўлишни истаймиз.

Ўйнимизни янада кучайтириш ва шакллантириш учун аввало машғулотларда тер тўкмоғимиз лозим бўлади. Бусиз иложи йўқ.

"Арсенал" ва "Ливерпуль"га қарши баҳслардаги муваффақиятсизликлардан сўнг "Манчестер Юнайтед" устидан қозонилган ғалаба муҳим аҳамиятга эга. Бу ғалаба бизнинг мақсадимизни кўрсатиб бериш учун хизмат қилади. Шунингдек бу каби ғалабалар ўз кучимизга бўлган ишончни янада кучайтиради.

"Челси" энди "Вест Хэм" билан бўладиган беллашувга тайёрланмоғи керак.
Давид Луизнинг Феллайнига нисбатан ишлатган қўполлиги? Мен у вазиятни кўрмадим. Шу боис бу ҳақида бир нарса деб фикр билдиришим қийин. Давид Луиз бугун фантастик ўйин кўрсатди.

Мухлислардан жамоани фаолроқ қўллаб-қувватлашларини, ўйин охирида эса олқишлашларини сўрадим. Чунки футболчилар бунга лойиқ ҳаракат қилишди. "Манчестер Юнайтед" ишқибозлари ўз жамоаларини тинимсиз олқишлаб, уларга далда бўлиб туришди. Бизнинг "Манчестер Юнайтед"га қарши баҳсдаги асосий мақсадимиз ўз суюклиларимизга чиройли футбол орқали завқ тақдим этишни истагандик ва табиийки ғалаба билан уларни хурсанд этишни режалаштиргандик. Ўтган мавсум жамоамиз учун муваффақиятсиз ўтганди. Шу боис мухлисларимиз ғалабали онларни жуда соғиниб қолишган.

Жозе Моуриньюнинг гаплари? Унинг қулоғимга айтган гаплари орамизда қолгани маъқул. Чунки мен Жозени ҳурмат қиламан. Моуринью ажойиб мураббий ва унинг гапларини оммага айтмоқчи эмасман.
Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика