UZ

Сўнгги янгиликлар

13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  0 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  0 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   4 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  17 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6

Антонио Конте: “Икки йил олдин “Челси” 10-поғонада эди” Янгиликлар

Антонио Конте: “Икки йил олдин “Челси” 10-поғонада эди”

“Челси” бош мураббийи Антонио Конте АПЛ 32-турида ўз майдонида “Тоттенҳэм”га (1:3) учралган мағлубият ҳақида гапирди.

-Биринчи бўлим охирида дарвозамизга киритилган гол ўзимизга бўлган ишончни йўқотишимизга олиб келди. Ваҳоланки, биз танаффусга 2:0 ҳисобида чиқиш кетишимиз мумкин эди. Аммо бу футбол. Эриксен фантастик гол урди. Танаффусдан кейин яна гол уришга интилдик, бироқ рақибимиз бизга қараганда аниқроқ ҳаракат қилди. 

-Мозес тўпни йўқотди ва ҳисоб тенглашди...

-Бунақа ҳолат бўлиб туради. Ҳозир футболчининг жавобгарлиги ҳақида гапириш вақти эмас. Биз бу вазиятда аҳил жамоа бўлиб ҳаракат қилишимиз лозим эди.

-Кучли тўртликка кириши имкониятини қандай баҳолайсиз?

-Биз “Тоттенҳэм” билан орадаги фарқни қисқартириш имкониятидан маҳрум бўлдик. Олдинда 7 та ўйин қолди ва биз сўнгги дақиқаларгача тўртликда бўлишга умид қиламиз. Жамоа мавсум охирида ўзига мос ўринда бўлади деб ўйлайман.

Чемпионлик учун кураш? Бу осон иш эмас, айниқса Англияда. Ўтган мавсумда биз ғолиб бўлдик. Ўйлашимча, биз таркибни кучайтиришимиз лозим. Унутманг икки йил олдин ушбу клуб мавсумни 10-поғонада якунлаганди”, дейди Конте.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика