
Кимга "Ювентус" жамоасига бефарқ бўлмаса, унда айни пайтдаги жамоамиз улар учун қизиқроқ қўринади. Биз Италия чемпионлиги ва Европа лигаси финали учун кураш олиб бормоқдамиз.
Бизни 180 дақиқалик кучли рақибга қарши баҳс кутиб турганлигини яхши биламиз. "Бенфика" жамоаси ўтган йилгиданда кучлироқ. Улар Португалияда тенгсиз бўлишди. Ғалабага осонгина эришиб бўлмайди. "Бенфика" жамоаси ва клуб устозини жуда қаттиқ ҳурмат қиламан. Жорже Жезуш "Бенфика" учун катта ишларни амалга оширмоқда.