Антони МЮда рекорд қўйди

Eldor Akmurzayev
10 окт 2022
Англия чемпионати 10-турида “Манчестер Юнайтед” сафарда “Эвертон”ни 2:1 ҳисобида енгишга эришди.

Учрашувда рақиб дарвозасини ишғол этган Антони МЮдаги дастлабки уч ўйиннинг барчаси гол урган клуб тарихидаги илк футболчига айланди. Бразилиялик ҳужумчи “Арсенал” (3:1) ҳамда “Манчестер Сити” (3:6) билан учрашувларда ўз номини таблога ёздирганди.

Эслатиб ўтамиз, 22 ёшли футболчи ўтган ёз “Аякс”дан “қизил иблислар” сафига келиб қўшилди ва клуб билан 2027 йил (бир йилга узайтириш шарти билан)га қадар шартнома имзолади.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: sport24.ru