Антони Марсьялдан ажойиб натижа

Mirjalol Normatov
3 ноя 2018
"Манчестер Юнайтед" бугун АПЛнинг 11-тури доирасида сафарда "Борнмут" жамоасини мағлуб этди.

Учрашувда Антони Марсьяль жамоасининг биринчи голини урди ва ҳисоб 1:1 бўлишини таъминлади.

Шу орқали франциялик футболчи АПЛ доирасидаги сўнгги 4 ўйинда беш гол киритди. Бу орқали у ўзининг энг яхши натижасини қайд этди.

22 ёшли футболчи бунга қадар "Эвертон", "Челси" (дубль) ва "Ньюкасл"га ҳам гол урганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia