Ансу Фати Испания паспортини олишга яқин

Alisher
19 сен 2019, 13:45
"Барселона" ҳужумчиси Ансумане Фати келажаги борасида муҳим қарор қабул қилди.

16 ёшли Фати жума куни Испания паспортини олиши кутилмоқда.

Бу жараёнлар бир неча ой олдин Фатини Испаниянинг 17 ёшгача терма жамоасига жалб қилиш мақсадида бошланган.

Олдинроқ, футболчининг Испания ёки Гвинея-Бисау термаларидан бирини танлаш ҳақида бош қотираётганлиги айтилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Фати 2002 йил 31 октябрь куни Гвинея-Бисау пойтахти Бисау шаҳрида туғилган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: AS