Анри: "Ўтказиб юборилган голдан сўнг "Монако" футбол ўйнашни тўхтатди"

Aslanov Jasurbek
7 ноя 2018, 12:33
"Монако" бош мураббийи Тьерри Анри Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 4-тур учрашувида "Брюгге"дан учралган мағлубият (0:4) ҳақида фикр билдирди.

"Глик жароҳат олди. Шундоқ ҳам таркибда 10 ёки 11 футболчи жароҳатланган эди. Захирадан ўйинга қўшилган Массенго ажойиб ўйин ўтказди.

Бу баҳсда кўплаб вазиятлар яратдик, аммо голларга жавоб бера олмадик. "Монако" баҳсни яхши бошлади, бироқ гол ўтказиб юборишимиз билан, жамоа футбол ўйнашни тўхтатди. Шундан ҳавотирдаман" - дейди Анри.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: UEFA