Анри: "Бундай дўстлар бўлса, душманларнинг кераги йўқ"

Оқил Абдубарноев
20 фев 2023
ПСЖ ҳужумчиси Неймар ижтимоий тармоқларда "Макдональдс"даги сурати пайдо бўлгач, танқидларга учради.

Сурат бразилиялик футболчининг дўстларидан бири томонидан Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг биринчи ўйинида ПСЖнинг “Бавария”га мағлуб бўлганидан (0:1) тахминан бир кун ўтиб ижтимоий тармоққа жойланган.

Франциялик собиқ футболчи Тьерри Анри вазиятга изоҳ берди.

“Суратни унинг дўстлари жойлаштирганмиди? Бунақа дўстлар бор бўлса, душманларнинг кераги йўқ”, деди Анри.

Эслатиб ўтамиз, Лига 1 доирасида якшанба куни "Лилл"га қарши ўйинда (ПСЖ 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди) Неймар тўпиғидан жиддий жароҳат олди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Amazon Prime