Анри "Бордо" таклифини рад этди

Sherzod Nurmatov
24 янв 2022, 21:44
Тьерри Анри Франциянинг "Бордо" клубини бошқаришдан бош тортди.

"Нима деб жавоб бера оламан? Ҳеч нима. Мен утопияда яшамайман, сизга бошқа нима дейишни билмайман", – деди Анри.

44 ёшли франциялик айни вақтда Бельгия мураббийлар штаби аъзоси саналади. У илгари "Монако" ва "Монреаль Импакт" жамоаларини бошқарган.

"Бордо" Лига 1 да 20 очко йиғиб, 17-ўринда бормоқда.


Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Goal.com