


"Ўйин мутлақо адолатсиз ўтди. Италия терма жамоаси футболчилари англиялик футболчиларга нисбатан қулдек муносабатда бўлган бўлсалар-да, қизил карточка олишмади. Бундай хатти-ҳаракатлардан кейин уларга ғалаба қозонишга қандай рухсат берилди? Ҳакамлар нохолис бўлишди. Италияликлар четлатилишга лойиқ эдилар, шунинг учун учрашув ҳалол ҳакам билан қатй ўйналаши керак ", – дейилади петиция матнида.
Эслатиб ўтамиз, Англия тарихда илк бор Европа чемпионати финалида ўйнади. Баҳсда Англия ўйин бошида ҳисобни очди, аммо иккинчи бўлимда Италия мувозанатни тиклади ва пенальтилар сериясида ғалабага эришди.



