UZ

Сўнгги янгиликлар

02:47Португалия — УЕФА Миллатлар лигаси соҳиби! Португаллар финалда испанларни пенальтилар серияси орқали мағлуб этишди  141 00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  2 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  6 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  43 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  12 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  11 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  18 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  14 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  29 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  5

Англияда энг ёш бош мураббий тайинланди, у 28 ёшда Янгиликлар

Англияда энг ёш бош мураббий тайинланди, у 28 ёшда

Англиянинг олтинчи лигаси вакили "Дувр Атлетик" 28 ёшли Митч Брандлни жамоа устози этиб тайинлади.

Қизиғи, у Буюк Британия футболидаги энг ёш мураббий сифатида тарихга кирадиган бўлди. Митч Брандл собиқ "Тоттенхэм" мураббийи Райан Мэйсон томонидан ўрнатилган рекордни янгилади. Ўшанда Мэйсон "шпорлар"ни 2020/21 йилги мавсумнинг якуний 7 ўйинида мураббийлик қилган эди.

Митч вақтинчалик бошқарувда бўлганидан сўнг "Дувр Атлетик" билан 18 ойлик шартнома имзолади. Брандл ёзда фаолияти давомида иккинчи марта "Дувр"га футболчи сифатида қайтган эди. У ўзи 2017 ва 2019 йиллар оралиғида ўйнаган жамоасида бош мураббий лавозимини эгаллади. Клуб сайтига берган интервьюсида у қуйидаги фикрларни билдирди: 

"Менга бундай имконият берилганидан бошим осмонга етди. Мен ушбу клубни яхши кўраман ва у учун ҳар доим майдонда, ундан ташқарида ҳам боримни берганман. Футбол клуби мен учун жуда муҳим, бу ерда ўз изимни қолдиришни интиқлик билан кутяпман".

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика