Англияда 10 ноябрь куни илк маротаба видеотакрор тизимидан фойдаланилади

Aslanov Jasurbek
8 ноя 2017, 13:58
"Уэмбли" стадионида ўтадиган Англия ва Германия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви Англия футбол федерацияси (FA) учун видеоассистент тизимидан фойдаланилган илк баҳс бўлади.

Ўйинни Павел Рачковский бошчилигидаги польшалик ҳакамлар бригадаси бошқаради.

FA вакилининг маълум қилишича, халқаро футбол ассоциациялари кенгаши "Уэмбли"да видеоассистент тизимини текширувдан ўтказди ва  ундан фойдаланишга рухсат берди.

Англия ва Германия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 10 ноябрь куни бўлиб ўтади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Times