

2 июнь куни Гарет Саутгейт шогирдлари Венада Австрия термаси меҳмони бўлишади. Орадан 5 кун ўтиб, яъни, 7 июнь куни Руминияга қарши баҳс ўтказилади. Иккинчи ўйиннинг қаерда ўтиши ҳозирча номаълум.
Эслатиб ўтамиз, Англия термаси Евро-2020нинг D гуруҳида Хорватия ва Чехия термалари билан баҳс олиб боради. Яна бир терма номи саралашнинг сўнгги босқичидан кейин маълум бўлади.



