Англия терма жамоасининг октябрь ойидаги ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари учун таркиби аниқ

Aslanov Jasurbek
1 окт 2021, 01:11
Инглизларнинг Жаҳон чемпиони саралаши учун танлаган таркиби маълум.

Англия терма жамоасининг расмий саҳифаларида Қатарда ўтказиладиган Жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари учун танлаган таркиби эълон қилинди. Эслатиб ўтамиз, жамоа 9 октябрь куни Андорра, 12 октябрь куни эса Венгрия билан баҳс олиб боради.

Тўлиқ таркиб билан танишинг:

Дарвозабонлар: Сэм Жонстон («Вест Бромвич»), Жордан Пикфорд («Эвертон»), Аарон Рамсдейл («Арсенал»).

Ҳимоячилар: Конор Коуди («Вулверхэмптон»), Рис Джеймс («Челси»), Тайрон Мингз («Астон Вилла»), Люк Шоу («Манчестер Юнайтед»), Жон Стоунз, Кайл Уолкер («Манчестер Сити»), Фикайо Томори («Милан»), Киран Триппьер («Атлетико» Мадрид).

Ярим ҳимоя: Фил Фоден («Манчестер Сити»), Жордан Хендерсон («Ливерпуль»), Жесси Лингард («Манчестер Юнайтед»), Мэйсон Маунт («Челси»), Калвин Филлипс («Лидс»), Деклан Райс («Вест Хэм»).

Ҳужумчилар: Жек Грилиш, Рахим Стерлинг  («Манчестер Сити»), Харри Кейн («Тоттенхэм»), Букайо Сака («Арсенал»), Жейдон Санчо («Манчестер Юнайтед»), Олли Уоткинс («Астон Вилла»).


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia