
Аввалига Англия чемпиони ва мамлакат Кубоги эгаси ўртасидаги ўйин Тошкент вақти билан 18:00да бошланиши режалаштирилган эди, аммо учрашувни бир соат олдин бошланадиган бўлди.
Шундай қилиб, "Арсенал" - "Челси" баҳси Тошкент вақти билан 17:00да старт олади. Бу қарорга сабаб сифатида аёллар ўртасидаги Европа чемпионати финал баҳси вақти бир пайтда бўлиши кўрсатилмоқда. Англия терма жамоаси финалга чиқиш имкониятига эга. 3 август куни инглиз аёллари Евро ярим финалида Голлания билан ўйнашади.
"Арсенал" - "Челси" баҳси эса 6 август куни бўлиб ўтади.