Англия Миллатлар лигасининг қуйи дивизионига тушиб кетди

Aziz Tukhtamuradov
24 сен 2022, 08:01
Англия терма жамоаси Миллатлар лигаси мусобақасининг B гуруҳига тушиб кетди.

Гарет Саутгейт шогирдлари мусобақанинг 5-турида Италияга қарши учрашувда ютқазиб қўйишди (0:1).

Ушбу мағлубиятдан сўнг Англия терма жамоаси гуруҳда тўртинчи ўриндан юқорига кўтарила олмайди ва қуйи дивизионга тушиб кетади. 

Учинчи ўринда Германия терма жамоаси 6 очко билан турибди. 

Англия эса бешта ўйинда икки очко ишлаган. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia