

Буни клуб президенти Найжел Траверс ҳам тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, катта эҳтимол билан ушбу ўйин бошқа муддатга қолдирилмайди ва бекор қилинади. Кейинги босқичга эса “шпорлар” йўл олишади.
Қайд этилишича, “Лейтон Ориент” 10 аъзосининг топширган таҳлиллари ижобий чиққан.
Эслатиб ўтамиз, Англия Лига Кубоги 1/16 финали доирасидаги баҳс 22:00 га белгиланганди.



