Англия Кубоги. "Манчестер Сити" "Саутгемптон"ни йирик ҳисобда доғда қолдириб, ярим финалга йўл олди
20 мар 2022 21:52
Янгиликлар
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" "Саутгемптон"ни йирик ҳисобда доғда қолдириб, ярим финалга йўл олди
12-дақиқада Рахим Стерлинг пастки бурчакни нишонга олиб, ҳисобни очди – 0:1. 45+2-дақиқада Ляпорт ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйгач, ҳисоб тенглашди – 1:1.
62-дақиқада Кевин де Брюйне пенальти орқали "шаҳарликлар"нинг иккинчи тўпини киритди – 1:2. 75-дақиқада маҳоратли ярим ҳимоячи Фил Фоден дарвозанинг чап тарафини кўзлади – 1:3.
78-дақиқада Рияд Марезнинг қойилмақом зарбаси дарвоза тўридан жой олди – 1:4. Шундай қилиб, Пеп Гвардиола шогирдлари ярим финал йўлланмасини нақд қилишди.
Саутгемптон – Манчестер Сити 1:4
«Сент-Мэрис»
Голлар: 0:1 – 12 Стерлинг, 1:1 – 45, автогол Лапорт, 1:2 – 62, пенальти де Брюйне, 1:3 – 75 Фоден, 1:4 – 78 Марез.
Саутгемптон – Форстер, Ливраменто, Стивенс, Салису, Уокер-Питерс, Армстронг (Дженепо, 83), Эльюнусси (Диалло, 88), Ромеу (Смоллбоун, 88), Уорд-Проуз, Лонг (Броя, 63), Армстронг (Адамс, 63).
Манчестер Сити – Стеффен, Уокер, Стоунз, Лапорт (Аке, 83), Жоау Канселу (Зинченко, 82), Гюндоган, де Брюйне, Родри (Фернандиньо, 83), Грилиш (Фоден, 64), Стерлинг, Габриэл Жезус (Марез, 63).
Огоҳлантириш: Стеффен (71).



Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар