UZ

Сўнгги янгиликлар

12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   3 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  1 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  9 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  2 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  15 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0 10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  2 09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  17 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятни туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  12 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  13 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  16

Англия кубоги. Бугун "Манчестер Юнайтед" финал остонасида "Тоттенхэм" билан ўйнайди (Превью) Янгиликлар

Англия кубоги. Бугун "Манчестер Юнайтед" финал остонасида "Тоттенхэм" билан ўйнайди (Превью)

Бугун Англия кубоги ярим финали доирасида "Тоттенхэм" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни меҳмон қилади.

"МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД" - "ТОТТЕНХЭМ"
Стадион: "Уэмбли", Лондон.
Англия кубоги. Ярим финал.
Шанба, 21 апрель 2018 йил
Бошланиш вақти - 17:15 BST (21:15 Тошкент вақти).

ТАРКИБЛАР ҲОЛАТИ

"Манчестер Юнайтед"

"Шпорлар"га қарши баҳсни дарвозабон Серхио Ромеро ўтказиб юборади, унинг тиззасидан жароҳати бор. Антонио Валенсия, Неманья Матич ва Ромелу Лукаку "Юнайтед"нинг асосий таркибига қайтиши кутилмоқда. Улар "Борнмут"га қарши учрашувда захирада қолишганди.

Дисквалификация: Йўқ
Жароҳатланганлар: Ромеро (тизза)
"Манчестер Юнайтед": Де Хеа, Перейра, ОХара, Валенcия, Дармиан, Шоу, Янг, Блинд, Линдельоф, Смоллинг, Жонс, Рохо, Байи, Матия, Кэррик, Погба, Феллайни, МакТоминай, Эррера, Мата, Лингард, Марсьяль, Санчес, Рэшфорд, Лукаку.

"Тоттенхэм"

"Брайтон"га қарши учрашувда ўйнамаган Деле Алли сафга қайтиши мумкин. Маурисио Почеттино дарвозабон Уго Льорисга дам бериб, Мишель Вормга имконият беришни ўйламоқда.

Дисквалификация: Йўқ
Жароҳатланганлар: Роуз, Уинкс (иккиси ҳам оёғидан)
"Тоттенхэм": Льорис, Ворм, Газзанига, Триппье, Орье, Алдервейрлд, Вертонген, Санчез, Дэвис, Дайер, Ваньяма, Дембеле, Эриксен, Сиссоко, Алли, Сон, Моура, Ламела, Льоренте, Кэйн.

ЖАМОАЛАР ҲОЛАТИ

"Манчестер Юнайтед"
2-ўрин, 74 очко (Премьер лига).
Сўнгги 5 учрашуви: Ғ-М-Ғ-Ғ-Ғ

"Юнайтед" АПЛнинг қолдирилган баҳсида сафарда "Борнмут"ни мағлуб этди ва иккинчи ўриндаги ўрнини мустаҳкамлаб олди.

Англия кубогида

"Манчестер Юнайтед" Англия кубогини 12 бора қўлга киритган. Бу борадаги энг яхши натижа "Арсенал"га (13) тенг. Сўнгги бора манкунианликлар Англия кубоги финалида 2016 йилнинг майида ўйнаган. Ўшанда "Кристал Пэлас" 2:1 ҳисобида мағлуб этилган.

7 марта турнирнинг финалида мағлуб бўлган. Жамоа сўнгги бора 2007 йилда финалда "Челси"га ютқазган.

Жозе Моуриньо Англия кубоги доирасидаги сўнгги 17 уй учрашувининг 15тасида ғалабага эришган.

"Қизил иблислар" учун ушбу ярим финал ("Арсенал" билан биргаликда) рекорд - 29чиси бўлади. Ўтган 28 финалда "Юнайтед" 19 марта финалга чиққан.

"Манчестер Юнайтед" сўнгги 3 мавсумда 2-марта Англия кубоги ярим финалига борди. Жамоа ушбу турнирнинг олдинги учрашувларида гол ўтказиб юбормади ва 10 бора рақиб дарвозасини ишғол этди.

МЮ Англиянинг энг катта стадиони "Уэмбли"да 50 учрашув ўтказган. Унда 27 бора ғалабага эришган, 5 дуранг қайд этиб, 18 марта ютқазган.

"Юнайтед"нинг "Уэмбли"даги энг йирик ғалабаси - 4:0.

МЮ Англия кубогининг 3-босқичида "Дерби Каунти"ни 2:0, 4-босқичда "Йовил Таун"ни 4:0, 5-босқичда "Хаддерсфилд"ни 2:0 ва чорак финалда "Брайтон"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

"Тоттенхэм"
4-ўрин, 68 очко (Премьер лига)
Сўнгги 5 учрашуви:
Д-М-Ғ-Ғ-Ғ

"Тоттенхэм" АПЛ доирасидаги сўнгги учрашувида "Брайтон" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Жамоа 4-ўринда кетмоқда.

Англия кубогида

"Тоттенхэм" - Англия кубогининг 8 карра соҳиби. "Шпорлар" бу турнирни сўнгги бора 1991 йилда қўлга киритган.

"Тоттенхэм" Англия кубоги ярим финалларида кўп ўйнаган бўлса-да, финалда ютиш борасида "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал"дан ортда қолмоқда.

"Шпорлар" бу мавсум Англия кубоги доирасидаги 6 учрашувда барчадан кўра кўпроқ гол киритган - 17 гол.

Почеттино жамоаси ўтган мавсум Англия кубоги ярим финалида "Челси"га 2:4 ҳисобида мағлуб бўлган. Агарда жамоа бугун ҳам мағлуб бўлса, 1987/88 ва 1988/89 йилдан кейин илк марта кетма кет икки мавсум Англия кубоги ярим финалида мағлуб бўлади.

"Тоттенхэм" Англия кубогининг 3-босқичида "Уимблдон"ни 3:0, 4-босқичда "Ньюпорт" билан аввалига 1:1 кейин 2:0, 5-босқичда "Рочдейл" билан аввалига 2:2 кейин 6:1 ва чорак финалда "Суонси"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

ФУТБОЛЧИЛАР ҲАҚИДА

"Манчестер Юнайтед"
Тўпурар:
Ромелу Лукаку - 27 гол (16таси лигада)

Лукаку Англия кубоги доирасидаги сўнгги 11 учрашувида 12 гол киритди. У фақатгина бир марта - "Эвертон" таркибидалигида "Юнайтед"га қарши учрашувда Де Хеа дарвозасини ишғол эта олмаган. Ўшанда бельгиялик футболчи пенальтидан гол уришни уддаламаганди.

Бу мавсумда Лукаку Англия кубоги доирасида "Юнайтед"нинг барча учрашувларида гол уришни уддалади.

Агарда у яна 3та гол киритадиган бўлса, "Уиган"дан Уилл Григг (7 гол) ва "Рочдейл"дан Ян Хендерсондан (6 гол) ўтиб кетади ва бир мавсумда ушбу турнирда энг кўп гол киритган футболчи бўлиб олади.

Алексис Санчес Англия кубоги доирасида "Уэмбли"да ўтган сўнгги 4 учрашувида 5 гол киритган.

"Тоттенхэм"
Тўпурар:
Харри Кейн - 37 гол (25таси Лигада)

Харри Кейн бу мавсумда барча турнирларда 43 учрашувда қатнашиб, 37 гол киритди.

Сон Хен Мин "Тоттенхэм"нинг Англия кубогидаги сўнгги 15 баҳсида 14 голда қатнашди (9 гол, 5 ассистентлик). Бу эса сўнгги 3 мавсумдаги энг яхши натижа.

Эрик Ламела Англия кубогидаги сўнгги 4 ўйинида 5 голда қатнашди (2 гол, 3 ассистентлик).

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР

Жамоалар барча турнирларда ўзаро 188 учрашув ўтказишган. "Манчестер Юнайтед" 88, "Тоттенхэм" 51 ўйинда ғалабага эришган. 49 баҳсда дуранг қайд этилган.

"Шпорлар" "Юнайтед"га қарши ўтган сўнгги 6 уй учрашувида мағлуб бўлмаган. Бугунги учрашувда расман "Юнайтед" мезбон бўлса-да, баҳс "Уэмбли"да ўтади.

Англия кубогида

Ушбу турнирда томонлар ўзаро 15 бора тўқнаш келишган.Натижаларда тенглик, 5тадан ғалаба, 5 дуранг. 

Жамоаларнинг АПЛдаги ўзаро сўнгги ўйини:

"Тоттенхэм" 2-0 "Манчестер Юнайтед"
31 январь 2018 йил
Бош ҳакам:
Андре Марринер
Голлар:
Эриксен 1, Жонс 28 (автогол).

Жамоаларнинг Англия кубогидаги ўзаро сўнгги ўйини:

"Манчестер Юнайтед" 2-1 "Тоттенхэм"
4-раунд
24 январь 2009 йил
Бош ҳакам:
Питер Уолтон.
Голлар: Павлюченко 5 - Скоулз 35, Бербатов 36

ҲАКАМЛАР БРИГАДАСИ

Бош ҳакам: Энтони Тэйлор.

У бу мавсумда барча турнирларда 34 учрашувни бошқарди ва 119 бора сариқ, 5 марта қизил карточка кўрсатди.

Қанот ҳакамлари: Гари Бесуик, Адам Нанн.
Видео ассистентлар: Андре Марринер, Энди Халлидей.
Захирадаги ҳакам: Кевин Френд.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика