UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50Пиоли дербидан олдин нималар деди?  0 00:13АГМКнинг бугунги машғулоти қандай ўтди? ГАЛЕРЕЯ  1 00:01Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 23:58Англия Кубоги. "Уиком" - "Тоттенхэм". Асосий таркиблар маълум!  2 23:35Моуриньо - Бэйл ҳақида: "Ўйинга тушиш учун шунга лойиқ бўлиш керак"  4 23:14"Герта"га янги бош мураббий тайинланди  0 22:53"Милан"га Мартинес керак  0 22:30Абрамович: "Лэмпард - клубнинг юзи, унинг бу ердаги даражаси ўзгармайди"  6 22:11Фарғонада Аваз Максумов бошлигида мураббийлар учун футзал ўқув курслари бўлиб ўтмоқда  0 21:53ПСЖ Рамосга 15 миллион евро маош беришга тайёр  5 21:29"Шахтёр", "Астон Вилла" ва "Бенфика" клублари Тейшейра учун рақобатлашади  0 21:05Германиялик мураббий "Челси"нинг таклифини рад қилди  16 20:58“Андижон” йиғинига янги футболчилар келиб қўшилди  13 20:38«Атлетико Мадрид» Ўзбекистонда футбол академиясини очмоқчи  31 20:26"Бавария"га Пау Торрес керак  1

"Арсенал" - Англия Кубогининг 14 карра соҳиби! Янгиликлар

"Арсенал" - Англия Кубогининг 14 карра соҳиби!

Теглар :  Челси Арсенал
Англия Кубоги финалининг матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг

Арсенал – Челси 2:1

21.30, «Уэмбли»

Голлар: 0:1 – 5 Пулишич, 1:1 – 28, пенальти Обамеянг, 2:1 – 67 Обамеянг.

Арсенал – Мартинес, Бельерин, Холдинг, Тирни, Мэйтленд-Найлз, Джака, Себальос, Пепе, Давид Луиз, Обамеянг, Ляказетт (Нкетиа, 82).

Челси – Кабальеро, Алонсо, Зума, Аспиликуэта (Кристенсен, 35), Жеймс, Пулишич (Педро, 49), Ковачич, Маунт (Баркли, 79), Жоржиньо, Рюдигер (Хадсон-Одои, 78), Жиру (Абрахам, 78).

Огоҳлантириш: Ковачич (14), Аспиликуэта (26), Маунт (45), Себальос (73), Себальос (75), Рюдигер (75).

Четлатиш: Ковачич (73).

Арсенал

Пьер-Эмерик Обамеянг - 28', Пьер-Эмерик Обамеянг - 67'

Кубок ФА . final-тур

01/08/2020, 22:30

1
:
2
Тугади

Челси

Кристиан Пулишич - 5'

Стадион: Wembley, 0 томошабин

Бош ҳакам: Anthony Taylor

45'
90'
28'  Пьер-Эмерик Обамеянг
67'  Пьер-Эмерик Обамеянг
67'  Николя Пепе
73'  Дани Себальос
82'  Александр Ляказетт (Эдди Нкетиа)
88'  Давид Луис (Сократис Папастатопулос)
90'  Киран Тирни (Сеад Колашинац)
5'  Кристиан Пулишич
5'  Оливье Жиру
14'  Матео Ковачич
26'  Сесар Аспиликуэта
35'  Сесар Аспиликуэта (Андреас Кристенсен)
45'  Мэйсон Маунт
49'  Кристиан Пулишич (Педро Родригес)
73'  Матео Ковачич
75'  Антонио Рюдигер
78'  Оливье Жиру (Тэмми Абрахам)
78'  Антонио Рюдигер (Каллум Хадсон-Одои)
78'  Мэйсон Маунт (Росс Баркли)
89'  Росс Баркли

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. Обамеянгнинг дубли "Арсенал"га Англия кубогидаги 14-титулни келтирди. Жамоа мухлисларини табриклаймиз!

90+12. Педро жиддий жароҳат олди. У майдондан олиб чиқиб кетилди. "Челси" учун оғир финал...

90+10. Педро жароҳат олди. 4 дақиқадан буён у майдонда ётибди. Аслида ўйин тугашига 40 сонияга яқин вақт қолганди.

90+6. Педрони "Арсенал" жарима майдончаси ёнида Пепе йиқитганди. Бош ҳакам индамади. Яққол фол ўтиб кетди.

90+3. "Челси"дан яна бир ҳужум. Бу сафар Мартинес Педронинг ўнг қанотдан подачасини ушлаб олди.

90+2. Мартинес бурчакдан узатилган тўпни ушлаб олди ва бели билан ёмон тушди. Ростдан ҳам. Бу экрандан ҳам кўринди.

90. Саҳий бош ҳакам 7 дақиқа қўшиб берди.

84. "Арсенал" бугун жамоавий ўйинда рақибидан устун келмоқда. Шунингдек, бунга Обамеянгнинг индивидуал ҳаракатларини ҳам қўшиш мумкин.

83. "Арсенал"да бурчак зарбаси.

80. "Арсенал" ўз рекордини янгилашга яқин турибди. 13нинг ортидан 14-титуль. Артета илк мавсумидаёқ жамоани совринлар сари етакламоқда. Гап йўқ.

75. Ҳамма сариқ олмоқда: Себальос ҳам, Артета ҳам, магазинчи....

73. ҚИЗИИИИЛЛЛ!!! Жаканинг оёғига ташланган Ковачич иккинчи сариқ карточкасини олди.  У майдонни тарк этди.

72. "Челси" "перестройка" қилишга қийналмоқда. Жамоа ўйинни қайта қуриш жараёни секинлик билан кечмоқда.

69. Йўқ, унга ҳеч нима қилмабди.

68. Энди Кристенсен белини ушламоқда. Нима бало бўлди бугун "Челси"га.

67. ГОООООООООЛЛЛЛ!! "Арсенал" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Пепенинг пасидан кейин Обамеянг Зумани осонлик билан алдаб ўтди ва Кабальеронинг устидан тўпни дарвозага ташлаб қўйди. Шунчаки класс!Ажойиб ижро! Чиройли гол!


64. Маунтнинг қанотдан узатган чиройли пасини "Арсенал" дарвозасига йўллайдиган футболчи топилмади.

62. "Челси" узоқ муддат ҳужум уюштирди ва Педронинг пасидан кейме Жеймс ноаниқ зарба йўллади.

58. ЭХХ!! "Арсенал" ажойиб қарши ҳужумга ўтиб кетганди. Ляказетнинг пасидан кейин Обамеянг бир уринишда гол уриши мумкин эди. Лекин тўпни тўхтатиб, Кристенсенга олдириб қўйди.

54. Иккинчи бўлимда "Арсенал" услубги ўзгартириб, рақибни ўз ярим майдонида кутиб олмоқда. Прессинг юқори даражада.

51. Пепенинг қанотдан узатган тўпини Кабальеро ушлаб олди.

48. "Челси" учун яна жиддий йўқотиш. Жароҳатланган Пулишич ўрнини Педрога бўшатиб берди.

Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлим якунланди.

45+3. "Челси"нинг ҳужуми Пулишичнинг фоли сабабли тўхтаб қолди.

Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

45. ЗАРБААА!! Ляказеттнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди.

44. "Арсенал"да супер имконият. "Челси" жарима майдончаси ёнида Пепе йиқитилди.

43. "Арсенал" бир дақиқада уч марта бурчак зарбасини амалга оширди бироқ самара чиқара олмади.

41. КАБАЛЬЕРООО!! Нималар қиляпсан. Нозик вазият эди. Вилли тўпга чиқишда хатоликка йўл қўйди. Мейтленд-Найлс буни кутмади ва зарба йўллай олмади.

38. УХХХХ! Пепе бугун порламоқда. Қанотдан узатилган тўпни франциялик футболчи чиройли тўхтатди ва Кристенсеннинг оёқлари орасидан олиб ўтиб кетди. Ажойиб ва чиройли вазият.

36. ЗАРБААААААА!! Маунтнинг чиройли пасидан кейин Жоржиньо яқин масофадан анчагина ноаниқ зарба йўллади.

34. Ҳа, Аспиликуэта майдонни тарк этди. Унинг ўрнини Кристенсен эгаллади.

32. Аспиликуэта майдонда ётибди. Катта эҳтимол билан у ўйинни давом эттира олмайди. "Челси" учун жиддий йўқотиш.

30. Давид Луис собиқ жамоадоши Оливье Жирунинг ортидан зарба бериб юборди.

29.ГООООООООООООЛЛЛЛ!! Обамеянг пенальтидан унумли фойдаланди! 1:1!


27. ПЕНАЛЬТИ! Аспиликуэта ўз жарима майдончаси ичида Обамеянгни тортиб йиқитди. Сесарга сариқ!

25. ГОЛ! ЙЎҚ! Пепе жуда чиройли гол урганди. Бироқ Мейтленд-Найлс оффсайдда қолиб кетгани сабабли гол инобатга олинмади.

22. Water-time. Мураббийлар сув ичиб турган шогирдларига кўрсатмалар беришмоқда.

19. Мейтленд-Найлс тўпни ўзида ушлаб туриб, тўпни Алонсога олдириб қўйди.

17. Йўқ, зарба бироз юқоридан ўтиб кетди.

15. "Арсенал"да яхши вазият. Стандартни Себальос тепишга тайёрланмоқда.

13. "Арсенал" ярим финалдаги услубни қўлламоқда. Чуқур ҳимоя ва ўз жарима майдончаси ёнида прессинг.

11. ЗАРБААААААА!! Маунтнинг кучли зарбасини Мартинес икки уринишда ушлаб олди.

9. Жоржиньонинг Маунт томон узатган паси ноаниқ кетди. 

7. Ляказеттнинг зарбасини Кабальеро ушлаб олди.

6. ГООООООООООООООЛЛЛЛ!!! ПУЛИШИИИЧЧЧЧ!! "Челси" ҳужум уюштиришда рақибига мастер класс ўтказди. Кетма кет паслардан кейин Пулишич имкониятдан унумли фойдаланди!

4. ЗАРБАААААА!!! Маунтнинг 20 метрлардан йўллаган зарбасини Мартинес қайтарди. Чиройли сейв!

3. Илк вазият "Арсенал" томонидан яратилди. Обаменянгнинг боши билан берган зарбаси ноаниқ кетди.

1. Учрашув бошланди!

- Бир дақиқа сукунат ва қарсакдан кейин Давид Луис: "Lets go guys, lets go".

- Ҳамма тайёр, биз ҳам.

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишди. Стадион узра мадҳия янграмоқда.

- Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари. Бугун Англияда мавсум якунланади. Демак финал ўз номи билан энг сўнгги учрашув бўлмоқда. Сизлар билан учрашувни Миржалол Норматов кузатиб боради.

Рейтинг: +35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика