Англия чемпионати. “Ливерпул” “Энфилд”да “тўпчилар”ни таслим этди
05 мар 2017 00:37
Янгиликлар
Англия чемпионати. “Ливерпул” “Энфилд”да “тўпчилар”ни таслим этди
Биринчи бўлимда рақибидан ҳар томонлама устунлик қилган Юрген Клопп шогирдлари Фирмино ва Садио Мане томонидан киритилган голлардан кейин икки тўп фарқи билан олдинга чиқиб олишди.
Иккинчи бўлим бошида “Арсенал” таркибида Санчеснинг майдонга тушиши лондонликларнинг ҳужумларини кучайтирди. Айнан Алексиснинг аниқ пасидан кейин Уэлбек ҳисобдаги фарқни қисқартирди-2:1. Умуман иккинчи таймда ҳар иккала жамоа футболчилари кескин ҳужумлари билан мухлисларни ҳаяжонда ушлаб туришди. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида “Ливерпул” футболчилари тезкор қарши ҳужум уюштиришди ва Орижини ўнг қанотдан ерлатиб рақиб жарима майдончасига узатиб берган тўпини Вейналдум Чех қўриқлаётган дарвозага аниқ йўллаб, ўйинда якуний ҳисобни ўрнатди – 3:1.
АПЛ, 23-тур.
“Ливерпул” – “Арсенал” 3:1 (2:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 9 Фирмино, 2:0 – 40 Мане, 2:1 – 57 Уэлбек, 3:1 – 90 Вейналдум.
“Ливерпул”: Миньоле, Клаван, Матип, Клайн, Коутиньо (Ориги, 80), Вейналдум, Фирмино, Лаллана (Лейва, 90), Мане (Александер-Арнолд, 90), Жан, Милнер.
“Арсенал”: Чех, Мустафи, Монреаль, Бельерин, Косьельни, Жака, Коклен (Санчес, 46), Окслейд-Чемберлен, Ивоби, Жиру (Перес, 74), Уэлбек (Уолкотт, 74).
Огоҳлантириш: Коклен (34), Жан (68), Жака (78).
Фикрлар