Анге Постекоглу: "МЮ футболчиларининг бундай катта ўйинга қандай тайёрланишини билмаймиз"
20 май 23:19
Янгиликлар
Анге Постекоглу: "МЮ футболчиларининг бундай катта ўйинга қандай тайёрланишини билмаймиз"
"Тоттенхэм" бош мураббийи Анге Постекоглу Европа лигаси финали олдидан ушбу мавсумда МЮ устидан қозонилган 3 ғалаба ҳеч нимани англатмаслигини маълум қилди.
Ушбу мавсумда "шпорлар" манкунианликларни лигада 3:0, 1:0 ва лига кубогида 4:3 ҳисобида мағлуб қилишди. 21 май оқшомида томонлар Европа лигаси финалида тўқнаш келишади.
"Бу финал ва бундай пайтда бу нарсаларни эслаш ноўрин. Бундай пайтда жамоаларнинг ўрни, қандай ҳолатда эканлиги ҳам ҳеч нимани англатмайди.
Футболчилар бу ўйинга қандай реакция қилишларига боғлиқ. Улар бу ўйиннинг қанчалар муҳимлигини яхши билишлари керак. Рақибларнинг бундай катта ўйинга қандай тайёрланишини билмаймиз.
Вазифам - футболчиларни МЮнинг ўзини яхши томонларини кўрсатмаслигига тайёрлаш. Агарда шундай бўлсангиз, майдонга тушиб, ўзингизга соврин совға қила оласиз", - деди Постекоглу.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар