Анелька: "Погба ПСЖга ўтиши керак"

Alisher
25 фев 2022
Мадриднинг "Реал" клуби собиқ ҳужумчиси Николя Анелька "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба ҳақига гапирди.

"Афсуски, у "Манчестер Юнайтед"га қайтганида, улар кучли жамоа эмас эдилар. Манчестерликлар қайта қуришга эҳтиёж сезишмоқда, ўз услублари ва мураббийларини излашмоқда. Қайтганидан сўнг унга жуда ҳам қийин. Уни кўп танқид қилишмоқда.

Бу Полга мос клуб эмас, у ПСЖга ўтиши керак. Ҳа, кўплар менга Погбанинг тез жароҳат олишини айтиши мумкин, аммо бу биринчи навбатдаги Манчестердаги ҳаёт билан боғлиқ деб ўйлайман.

Мен бу масалани 6 ой олдин Погба билан муҳокама қилгандим ва у ПСЖга ўтишга қарши эмас эди", - дейди Анелька.


AlisherМуаллиф
Манба: Get French Football News