UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  7 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  6 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  20 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Андрей Шипилов: “Омад биз томонда бўлди” Янгиликлар

Андрей Шипилов: “Омад биз томонда бўлди”

«Металлург» - «Навбаҳор» жамоалари учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида “Металлург” жамоаси бош мураббийи Андрей Шипилов ўйин ҳақида ўз фикр мулоҳазаларини билдирди.

Олдинги ўйинларда ҳужумлар ўз якунига етмай, жамоамизнинг унчалик ҳам омади келмаётганди. Шу боис, ушбу учрашувга пухта тайёргарлик кўрдик. “Навбаҳор” 22 август куни Ўзбекистон кубоги чорак финали доирасида “Насаф”га қарши жуда яхши ўйин ўтказганди. Аммо ўша баҳсда наманганликлар мағлубиятга лойиқ бўлмаса-да, имкониятни бой берганди. Ўша учрашувда “Навбаҳор” футболчиларининг кўп куч сарфлашганини билардик.

Шу боис, мазкур ўйиннинг биринчи бўлимида устунлик кўпроқ шогирдларим тарафида бўлди ва адашмасам, йигитлар 7 марта бурчак зарбасини амалга оширишди. Шунингдек, рақиб дарвозаси томон ҳам зарбалар йўлланди. Наманганликлар эса худди Андижондаги каби кўпроқ ўз дарвозаларини дахлсиз сақлаш борасида ўйлашди.

Иккинчи бўлимда меҳмонларда дарвозани ишғол этиш учун иккита юз фоизли имконият юзага келди. Аммо ўша вазиятда дарвозабонимиз Александр Лобанов ажойиб ўйин намойиш этиб, тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.

Шунингдек, биринчи бўлимда ярим ҳимоячимиз Музаффаржон Музаффаровнинг жарима зарбасини мезбонлар дарвозабони Ўткир Юсупов ўз маҳоратини намойиш этиб, тўпни қайтаришга муваффақ бўлганди. Лекин унинг тўп киритган вазиятда амалга оширган иккинчи жарима зарбасини ҳеч қайси дарвозабон қайтара олмасди.

Бир сўз айтганда, ушбу баҳсда омад бизга кулиб боқди. Бугунги ғалаба учун барча йигитларга ўз миннатдорчилигимни билдираман, дейди Андрей Шипилов.



Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика