UZ

Сўнгги янгиликлар

13:05Қисқа вақтда Осиёни ўзига қаратган "Бунёдкор" — 20 ёшда  1 12:45ОКМК "Машъал"ни кичик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:23Opta: Клублар ўртасидаги ЖЧда ПСЖ фаворит ҳисобланмоқда  4 11:48Факт: "Динамо" Самарқандда 17 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти  0 11:22Балотелли Шимолий Америкага йўл олиши мумкин  0 10:45"Жар"даги жанг: Саҳна тайёр, роллар тақсимланган, навбат спектаклга   18 10:17Алонсо ПСЖга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди  20 09:45"Пахтакор" легионери ёзда жамоани тарк этади  3 09:08"Навбаҳор"нинг собиқ легионери фаолиятини "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  1 08:34Мусиала қанча муддатга сафдан чиққани маълум  7 08:05Суперлига. ОКМК минимал ҳисобда, "Бунёдкор" эса ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 07:57Суперлига. Бугун иккита супер учрашув бор  13 07:25МЛС. ЖЧдан қайтган "Интер Майами" рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан 2+1  8 03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  25 01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  3

Андрей Шипилов: "Мен қорбобо эмасман" Янгиликлар

Андрей Шипилов: "Мен қорбобо эмасман"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Динамо" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Андрей Шипилов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биринчи давра якунига ҳам етиб келдик. Ҳар бир тур учрашувлари қийин ўтаяпти. Мен йигитларга ҳам айтдим, очколарни биринчи даврада бой бериб бўлдик. Энди буёғига бўшашишга ҳаққимиз йўқ. Хомийлар кўмаги бўйича муаммо йўқ, улар жуда тартибли инсонлар. Муаммо ўзимизда бўляпти, баъзида омад етишмаяпти, айрим ўйинларда эса вазиятларни якунлашда камчиликлар кўзга ташланаяпти. Хатоларимиз кўп, мусобақа жадвалида қуйи ўринда юрганимизнинг ҳам сабаби шу. Бугунги ўйин ҳам бизнинг ҳозирги даражамизни кўрсатиб берди. Ўйин футбол ўйнаш учун қулай вақтда бошланди. Майдон холати ҳам талабга тўлақонли жавоб беради. Ташкилотчиларга раҳмат. Мен шунча йиллик фаолиятим давомида Яйпанга илк бора келдим. Фарғонадан Бағдод, Риштон, Марғилон ва Қўқонда бўлганман.

Тошкентда ва Бекободда ишлаганман. Мана куни келиб Самарқандда ишлаяпман. Бу ерда жуда яхши инсонлар иш олиб боради. Мен клубда спорт директори лавозимида ишлаб келаётгандим. Раҳбарият таклиф билан чиқиб бош мураббийликни ишониб топширишди. Муаммолар кўп. Мен қорбобо эмасман. Бирданига натижаларни ижобий томонга ўзгартириб қўя олмайман. Олдимизда вақт бор, хато ва камчиликларни таҳлил қиламиз", -дейди Андрей Шипилов.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика