Андрей Шипилов: "Андижон" ҳақли ғалабага эришди"

Narzulla Saydullayev
12 авг 2019, 10:16
"Металлург" - "Андижон" (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози ўз фикрларини билдирди.

- Иккинчи давранинг дастлабки икки турини омадли якунлагандик. АГМК ва "Насаф" жамоаларини мағлуб этгандик. "Насаф" билан ўйин якунига етганидан кейин йигитларга ҳотиржамликка берилмасдан, кейинги ўйинга тикланишимиз кераклигини айтгандим. 33-дақиқагача ёмон ўйнамадик. Ажойиб имконият бўлганди, лекин ундан фойдалана олмадик. 

"Андижон" жамоаси ва унинг бош мураббийини яхши билганим учун йигитлардан эҳтиёт бўлиш кераклигини талаб қилгандим. Билмадим, шогирдларимни хаёлидан нималар ўтди, кераксиз пайтда гол ўтказиб юбордик. Уларни ҳужум чизиғи кучли эканлигини, Рўзим Аҳмедовдан ҳайиққандик. Бир киши кам бўлиб қолганимиздан кейин ўйинимиз очилди. Бир қатор вазиятларни содир этдик. "Андижон" тактик жиҳатдан кучли ўйин намойиш этди ва ҳақли ғалабага эришди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: “Металлург” матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›