UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30U-17 ЖЧ. Италия – Ўзбекистон (матнли трансляция)  79 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  2 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  14 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  2 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  0 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  15 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  22 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  8

Андрей Пятницкий: "Шу кунларда Самарқандга йўл оламан ва инфратузилма билан танишаман" Янгиликлар

Андрей Пятницкий: "Шу кунларда Самарқандга йўл оламан ва инфратузилма билан танишаман"

Хабарингиз бор, "Пахтакор", ЦСКА, "Спартак" каби клубларда ўйнаган собиқ футболчи Самарқанднинг "Динамо" клубида иш бошлади.

Тошкентда туғилган Андрей Владимирович кеча "Олимпия" - "Динамо" учрашувини бевосита стадиондан кузатди. Учрашувдан сўнг унинг фикрларини тингладик.

 

"Самарқанднинг "Динамо" жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамовдан чорлов бўлди. Биласиз, футбол сир-асрорларини Ўзбекистонда ўрганганман. Ўзбекистон менинг биринчи ватаним, футболчи сифатида "Пахтакор"да танилганман. Шу боис ватанга хурсандчилик билан қайтдим. Қаерга борсам ҳам Ўзбекистон меҳмондўст халқ эканлигини айтишдан чарчамайман. Ватанингда ишлашни таклиф қилишар экан нима учун йўқ дейишим керак? Чорловни мамнуният билан қабул қилдим. 

Ўзбек футболидаги ютуқлар билан доим фахрланаман. Чемпионат, клублар билан доим қизиқиб боришимни айтишим керак. Шу кунларда Самарқандга йўл оламан. Инфратузилма билан танишаман. Албатта осон бўлмайди. Чунки ўтган йили ўринбосарлар жамоаси бўлмаган. Барчасини нолдан бошлашга тўғри келади. 

Тошкентда бир нечта учрашувларни кузатишга муваффақ бўлдим. Болалар, ёшлар жамоалари ўйинларини кўрдим. Бу борада нима кераклигини биламан ва тажрибамдан келиб чиқиб ғалабаларга ҳиссамни қўшишга ҳаракат қиламан. Ўйлайманки, ҳаммаси яхши бўлади",- дейди Пятницкий



Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика