UZ

Сўнгги янгиликлар

02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  0 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  5 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  3 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  46 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  3 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  9 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  102

Андрей Микляев: “Биз ғалаба учун келганмиз” Янгиликлар

Андрей Микляев: “Биз ғалаба учун келганмиз”

Бугун “Локомотив” Осиё чемпионлар лигасининг 1/16 финал босқичи доирасида Саудия Арабистонининг “Ал Ҳилол” клубига қарши баҳс олиб боради.

Бу ўйин “Локомотив” учун ниҳоятда муҳим, қолаверса, “Темирйўлчилар” Ар Риёдга фақат ижобий натижани кўзлаб ташриф буюришган.

Кеча одатга кўра, учрашув олдидан расмий тадбирлар ташкил қилинди. Аввали “Ал Ҳилол” футбол клубида ҳар иккала жамоа менежерлари ҳамда учрашув расмийлари иштирокида митинг ўтказилди. Шуни айтиш лозим, “Ал Ҳилол” клуби қароргоҳи биз турган меҳмонхонадан анча узоқ бўлиб, у ерга етиб бориш учун ўртача 40 дақиқа йўл босишга тўғри келди.

Менежерлар йиғилиши маҳаллий вақт билан 16:30да бошланди. Бунда бир қатор масалалар ва юзага келиши мумкин бўлган саволларга ойдинлик киритиб олинди. Бугунги баҳс Ар Риёддаги энг катта “Қирол Фаҳд” стадионида бўлиб ўтади ва ўйинга 30 минг мухлис келиши кутилмоқда. Бугун “Локомотив” қизил футболкада, “Ал Ҳилол” эса кўк рангли либосларда ҳаракат қилади.

Митинг якунига етгач, ўша ернинг ўзида ўйинолди матбуот анжумани ташкил этилди. Матбуот анжуманида “Локо” бош мураббийи Андрей Микляевга дарвозабон Игнатий Нестеров ҳамроҳлик қилди.



А.Микляев: – Биз яна бир бор Саудия Арабистонига ташриф буюрганимиздан мамнунмиз ва яхши меҳмондўстлик учун мезбонларга миннатдорчилик билдирамиз. Энди бўлажак ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам, бизни жуда муҳим баҳс кутиб турибди. Мақсадимиз аниқ: ортга ғалаба билан қайтиш. “Локомотив” ОЧЛда ўзининг дастлабки вазифасини уддалади: бу гуруҳдан чиқиш эди. Энди янада узоқроққа боришга ҳаракат қиламиз.

И.Нестеров: – Мураббийимиз айтиб ўтганидек, иккала жамоани ҳам иккита учрашувдан иборат қизиқарли баҳс кутиб турибди. Худди биз каби рақиб ҳам кейинги босқичга чиқишни хоҳлайди ва астойдил курашади. Ўйлайманки, якунда ҳаммаси биз учун ижобий кўриниш олади.

Микляевга савол: – “Локомотив”ни сафарда дуранг ҳам қониқтиради, шундан келиб чиқиб жамоа дуранг учун ўйнайдими?
А.Микляев: – Аслида-ку, ғалабани кўзлаб келганмиз. Лекин биринчи беллашув дуранг билан тугаса, жавоб учрашувида имкониятимиз ошади. Ўйиннинг қандай кечиши футболчиларнинг ҳаракатига боғлиқ. Ҳаммамиз биламиз, “Ал Ҳилол” Осиёда ўз ўрнига эга клублардан бири. Бу жамоа кўп ютуқларга эришган ва уларни ниҳоятда жиддий қабул қиляпмиз.

Нестеровга савол: – Рақиб сафида қайси футболчини алоҳида ажратиб кўрсата оласиз?
И.Нестеров: – Мен бу жамоага қарши олдин ҳам ўйнаганман, “Ал Ҳилол”да кучли ўйинчилар кўп, бироқ кимнидир алоҳида ажратиб кўрсата олмайман.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика