UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Кейн уддалади, улар эса йўқ. Ҳеч қандай совринсиз қолган олти юлдуз (мутолаа учун)  1 19:32Сергей Лебедев: "Ҳакамлар устидан шикоят ёзаман"  5 19:20Бирга-бир вазиятларда жамоасини қутқарган посбон, хет-трик қайд этган футболчи, жамоаси камбэк қилган мураббий — Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари  1 19:06Про лига. "Олимпик" "ФарДУ"ни 1 тўп фарқи билан мағлуб этди  3 18:58Суперлига 8-тур фактлари. "Андижон" Олмалиқда ОКМКга 3 та гол урди, "Сурхон" 22 йил аввалги натижани такрорлади   0 18:41Рақиб майдонида: Ўзбекистон терма жамоаси нега БААда йиғин ўтказмоқчи?  5 18:12Жўраев, Ғиёсов, Турсунов, Давронов ... Суперлига 8-тур рамзий терма жамоаси   0 17:56"Манчестер Сити" англиялик хавбекка кўз тикди  0 17:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси "Одил Аҳмедов ФА" U-16'га ҳеч қандай имкон қолдирмади  1 17:07"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди: Анвар Бердиев истеъфога чиқди  12 16:45"20 йил давомида боримни бериб ўйнадим". Трент "Ливерпул"ни тарк этишини эълон қилди  7 16:25Эшитдик-да! "Шўртан" бош мураббийи лавозимини тарк этди  10 15:40ОКМК – "Андижон" ва "Қизилқум" – "Навбаҳор" баҳсларида ишлаган ҳакамлар номуайян муддатга четлаштирилди  54 15:11"Манчестер Юнайтед" 25 ёшли вингерни 70 млн еврога сотиб олишга тайёр  3 14:45"Трент "Реал"га ўтади" — Фабрицио Романо  23

Андрей Микляев: “Африкалик футболчи биз учун бош оғриқ бўлди” Янгиликлар

Андрей Микляев: “Африкалик футболчи биз учун бош оғриқ бўлди”

Бугун Тошкентнинг “Локомотив” клуби “Бунёдкор” клубига қарашли сунъий майдонда “Олмалиқ” жамоаси билан назорат учрашувини ўтказди.

Ушбу баҳсда “темирйўлчилар” 3:1 ҳисобида зафар қучишди. Ўйиндан сўнг “Локомотив” клуби бош мураббийи Андрей Микляев тайёргарлик тўғрисида ўз фикрларини билдирди.

“Барча жамоаларга ўхшаб шогирдларим ҳам машғулотларда тинмай тер тўкмоқда. Айни дамда барча футболчилар тўлиқ таркиб билан машғулотда қатнашмоқда. Лекин жамоада Шерзод Файзиев ва Сервер Жепаров бироз бетоблиги сабабли машғулотларда қатнашмаяпти. Ҳозир бир икки африкалик легионер футболчи кўрикдан ўтмоқда. 21 декабрь санасидан йиғинни бошлаган бўлсак бугун биринчи ўртоқлик учрашувимизни “Олмалиқ” жамоасига қарши ўтказдик.

Икки африкалик футболчи тўғрисида айтадиган бўлсам, кўриниб турибдики иккиси ҳам футбол ўйнашни билади. Биз уларни ўйинини яна кузатамиз. Сунъий қопламали майдонда ўйин ўтказдик. Табиий майдон билан сунъий майдон ҳолати тубдан фарқ қилади. Гнохере Кризо ҳужумчи, бугун рақиблар дарвозасини икки бор ишғол қилди. Бу яхши, бошқаларда яхши таассурот қолдирди. Бошқа томондан биз учун бош оғриқ бўлди. Агарда гол урмаганида осон бўларди. Мана гол урди энди у ҳақида ўйлаб кўрамиз”, - дейди Андрей Микляев.

Жаҳонгир Сотволдиев

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика