UZ

Сўнгги янгиликлар

02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  0 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  0 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  10 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  0 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  9 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  11 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  36 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  13 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  27 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  273 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  7 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  1

Андрей Канчельскис: "Навбаҳор"ни сафар учрашувларида таниб бўлмаяпти" Янгиликлар

Андрей Канчельскис: "Навбаҳор"ни сафар учрашувларида таниб бўлмаяпти"

Наманганнинг “Навбаҳор” клуби янги бош мураббийи Андрей Канчельскис матбуот анжуманида иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди.

Андрей Канчельскис: - Албатта, янги жамоани қабул қилиш қарорини қабул қилиш осон эмас. “Навбаҳор”нинг жорий мавсумда 7 та учрашуви қолди ва бу ўйинлардан тўрттасини жамоа сафарда ўтказади. Албатта, ўз майдонида ҳар қандай жамоани мағлубиятга учратишга қодир бўлган “Навбаҳор”нинг сафардаги баҳсларда нега салбий натижаларни қайд этаётганлиги менга қоронғу. Балки бу руҳият билан боғлиқдир, балки бошқа нарса билан, буниси менга номаълум. Футболчилар билан яқиндан танишиб, суҳбатлашилганидан сўнг, бунга ойдинлик киритишга интиламиз.

“Бунёдкор”дан 0:2 ҳисобида учралган мағлубият ҳам мен учун кутилмаган ҳолат бўлди. Тўғрисини айтсам, ўша ўйинда ижобий натижани кутгандим. Аммо... Энди йигитлар ўша ўйинни унутиб, бўлажак учрашувга тайёрланишлари керак. Кейинги баҳсга тайёргарлик кўриш учун ҳали олдинда яна 2 ҳафтага яқин вақт бор ва  шу вақт ичида мураббийлар штаби билан бамаслаҳат ва биргаликда ўз майдонимиздаги “Бухоро” ҳамда сафарда “Локомотив” клубларига қарши кечадиган ўйинларга пухта тайёргарлик кўрамиз.

- Мураббийлик соҳангизни қадрлайсиз. Аммо чемпионлик учун курашаётган “Навбаҳор”ни қийин вазиятда қабул қилиб олдингиз. Мураббий сифатида бу қарорни қабул қилиш сизга осон бўлмагандир? Ахир, ўзингиз билан энди янги футболчилар олиб кела олмайсиз. Шу ҳақда ҳам ўйлаб кўрдингизми?

- Албатта, бу ҳақда ўйладим. “Навбаҳор”ни қабул қилиш борасида бир қарорга келиш керак эди ва буни қабул қилдим. Тўғри, бу таркибни мен йиғмаганман ва футболчиларни ҳам жамоа сафига мен таклиф қилмаганман. Энди жорий мавсумда ўзим билан янги ўйинчиларни олиб кела олмайман ҳамда айни пайтда қўл остимда бўлган футболчилар билан мавсумни якунлаймиз. Ўз ўрнида собиқ бош мураббий Илҳом Мўминжоновга ҳам ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. У яхши жамоа шакллантирди ва “Навбаҳор” айни пайтда турнир жадвалининг 3-поғонасида бормоқда. Шу сабабли, Илҳом Мўминжоновни танқид қилмаслик керак. Унинг келгусида бирорта жамоада фаолият олиб бориши ва келгуси ишларида омад ёр бўлишини тилайман.



- “Навбаҳор”га ўзингизга қарашли бўлган ёрдамчи мураббийларни ҳам таклиф этасизми?

- Албатта, таклиф этаман. Тез кунлар ичида Наманганга тажрибали мутахассис Алексей Ильич Беленков келади. Ушбу мураббий футболчилик фаолияти давомида Москванинг “Торпедо” клубида ўйнаб, 1976 йили собиқ иттифоқ чемпионлигини қўлга киритган ҳамда Эдуард Стрельцов, Иванов сингари машҳур футболчилар бирга тўп сурган. Биз у билан “Торпедо - ЗИЛ”, “Уфа” ва “Солярис” жамоаларида бирга фаолият олиб борганмиз.Шунингдек, мураббийлар штабида маҳаллий мутахассислар ҳам иш олиб боришади. Қайси жамоада фаолият олиб борган бўлсам, маҳаллий мутахассисларни ҳам мураббийлар штабида қолдирганман. “Навбаҳор”нинг дарвозабонлар мураббийи ҳам маҳаллий мутахассис. Бундан ташқари, шифокорлар ва массажчилар ҳам шу ерлик. Улар билан биргаликда умумий тил топишиб, бир мақсад йўлида биргаликда фаолият олиб борамиз. Мен билан бирга “Навбаҳор”га фақат бир нафар ёрдамчи мураббий келади, холос.

- Суперлига баҳсларининг якунланишига 7 та тур қолди. “Навбаҳор” ушбу 7 учрашувнинг тўрттасини сафарда ўтказади. Жамоа сўнгги пайтларда сафардаги баҳсларда салбий натижаларни қайд этяпти. Бу вазиятдан қандай чиқиб кетмоқчисиз?

- Албатта, ушбу қийин вазиятдан мураббийлар штаби билан бамаслаҳат ҳолда чиқиб кетамиз. Тўғри, таъкидлаб ўтганимдек, ўз майдонида ажойиб ўйин намойиш этадиган ҳар қандай жамоани мағлубиятга учратадиган “Навбаҳор”ни сафар учрашувларида таниб бўлмай қоляпти. Бу психология билан боғлиқми ёки тактика биланми, бу ҳозирча менга номаълум. Бунга йигитлар билан яккама-якка суҳбатлашганимдан кейин ойдинлик киритилади. Лекин сафар ўйинларида ҳам энди ижобий натижаларни қайд этишга, футболчиларни бўлажак ўйинларга ўзгача руҳда тайёрлашга интиламан. Қисқаси, жамоанинг ўз олдига қўйган мақсадига эришишига қўлдан келганича ҳаракат қиламан.  



Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика