Андрей Фёдоров: “Ҳимоядаги хатолар қимматга тушди”

20 авг 2016, 12:03
“Нефтчи” – “Андижон” баҳсидан сўнг мезбонлар устози Андрей Фёдоров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
-  Биринчи бўлимда ҳимоямиздаги икки қўпол хато туфайли гол ўтказиб юбордик. Лекин йигитлар иккинчи бўлимда ўзларида куч топиб, олдинга катта куч билан ташланишди. Мухлислар ҳам жамоани яхши қўллашди. Бироқ якуний натижа биз учун қониқарсиз бўлди. Ҳакамларни эса доимгидек муҳокама қилмайман. Энди кейинги ўйинларга тайёрланамиз,-деди Фёдоров.

"Нефтчи" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›