UZ

Сўнгги янгиликлар

22:02Хаби Алонсо: "Арда Гюлер – Ўзил ва Гутининг аралашмаси"  0 21:18"Ал Ҳалдия" бош мураббийи Али Ашур: "Андижон" ушбу мусобақада гол ўтказиб юбормади"  2 20:56ЕЧЛ. "Барселона" – "Олимпиакос". Таркиблар аниқ  5 20:48"Бавария" Нойер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, Нюбель эса сотиб юборилади  0 20:17Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" – "Насаф" 3:1 (матнли трансляция)  110 19:58Жиру: "Лига 1 А Сериядан ортда эмас"  5 19:30Шмейхель: "Нега Хойлунд ва Мактоминей "Наполи"да?"  5 19:02Максим Шацких: "Рақибни ўрганиб чиқдик. Фикримча, "Ал Ҳалдия" Қатар клубидан кучлироқ"  16 18:42Артета Гёкереш "Арсенал" учун фойдали эканлиги ҳақида гапирди  0 18:14Абрамович Туркия клубининг акция пакетларини сотиб олмоқчи  3 17:47"Нефтчи" – ОКМК ўйинидаги вазият четлатишга хосмиди? Суперлиганинг 25-туридаги ҳакамлик таҳлили  7 17:27Алаба яна жароҳат олди  3 16:59Эшитдик-да! Аёллар ва футзал жамоаси энди Суперлига клублари учун мажбурий бўлмайди  4 16:39ОФК вакиллари Миллий футбол маркази билан танишди  0 16:19"Футбол олами". Бутсанинг таги билан бутсага тепишга қизил карточка берилмайди. Оёқни синдириш учун сал юқорига тепиш лозим...  12

Андрей Фёдоров: "Бу биз учун кучли руҳий зарба бўлди" Янгиликлар

Андрей Фёдоров: "Бу биз учун кучли руҳий зарба бўлди"

Coca Cola Суперлигаси 5-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Сўғдиёна" (1:2) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Андрей Фёдоров ўз фикрларини билдирди.

"Бундай ўйинни шарҳлаш оғир, нимага дейсизми сабаби иккинчи ўйиндирки катта ташаббусга эга бўлиб мағлуб бўлдик. "Сўғдиёна"дан шундай ўйин кутгандик, аммо ўтказилган голларда ўзимиз хато қилдик. Биринчи ўйинда бўлгани каби кўп имкониятлар бўлди, аммо гол ура олмадик. "Металлург" билан ўйиндан кейин хулоса чиқаргандик ва 4 кун давомида ҳужумларни якунлаш устида жиддий ишлагандик.

Ҳимояда ҳеч қачон бундай ўйнамагандик. Ҳозир руҳий ҳолат яхши эмас, аммо таркибимизда тажрибали футболчилар бор ва бундай вазиятдан чиқиб кетишга ишонаман. Бу ҳолатга тушиб қолишимизга фақат ўзимиз айбдормиз, бошқа ҳеч ким. Бундан чиқиб кетиш йўлларини излаймиз.

Такрорлайман бу кучли руҳий зарба бўлди. Буни тажрибали футболчилар ўзларига олишлари керак.

Марат Бикмаев кейинги ўйинга тайёр бўлса керак. Унинг йўқлиги биз учун катта йўқотиш ҳисобланади. Аслида бугунги ўйинга тайёрлагандик, аммо таваккал қилишга шошилмадик.

Мавсум бошида кўплаб етакчиларнинг кетиши қанчалик таъсир қилади? Албатта бу жуда оғир ҳолат. Бошқа футболчилар билан мавсумга тайёргарлик кўрасиз ва улар кетиб қолишса режаларимиз ўзгариб бораверади. Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Сардор Мирзаев ва Олег Зотеев каби футболчилар клубни тарк этишди. Аммо такрорлайман олдинга интилиш керак. Афсуски ҳозир уларни ўрнини боса олмаймиз, бироқ эртами-кечми ўринбосарлар чиқишади", - дейди Андрей Фёдоров.



Рейтинг: -45   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика