Андрес Иньеста: «Шартномани узайтириш борасида муаммо бўлмайди»

Narzulla Saydullayev
27 сен 2013, 08:57
«Барселона» ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста клуб билан шартномасини узайтириш борасида ўз фикрларини билдирди.
«Бу борада ҳеч қандай муаммо йўқ. Мен ҳам, клуб ҳам буни хоҳлаяпти, шу сабабли янги келишув яқин орада имзоланади.

«Манчестер Юнайтед» ва «Манчестер Сити» ҳақидаги миш-мишлар? Мен миш-мишларни бошқара олмайман. Фақатгина фаолиятимни «Барселона»да тугатиш орзуим эканини яна бир бора такрорлай оламан ҳолос, – дейди Иньеста. 

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru