UZ

Сўнгги янгиликлар

09:51“Ньюкасл“ Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузмоқчи  0 09:22“Бавария“га “Ливерпул“нинг икки нафар футболчиси керак  0 08:52Пролига. Бугун Тошкент дербиси бўлиб ўтади  1 08:24Суперлига. Бугун 2 та учрашув бор  7 07:54“Насаф“ етакчисига Қатар ва БААдан таклиф бор  6 07:25Жоэль Кожо фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  5 01:47Ансу Фати янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтди  1 01:18"Атлетико" ёзги трансферлар учун жуда катта маблағ ишлатади  3 00:55Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди, "Динамо" эса сафарда ўн киши бўлиб зафар қучди  2 00:53Ҳусайн Норчаев: "Бугун ҳимояда чалкашликлар бўлди. Кейинги ўйинларда яхшироқ ҳаракат қиламиз"  0 00:29Шароф Муҳиддинов: "Футбол 90-дақиқадан кейин ҳам ўйналади"  4 23:58Брайан Риаскос: "Бу голлар тасодиф эмасди"  10 23:32Рўзиқул Бердиев: "Икки очко йўқотдик деб ўйлайман"  29 23:11Баҳром Ҳайдаров: "Футболчилар мураббийсиз ҳам ғалаба қозонса бўлади"  8 22:59Камолиддин Тожиев: "Фақат Сергеевга боғланиб қолмаганмиз"  10

Андрей Мельничук - "Динамо"нинг март ойидаги энг яхши футболчиси Янгиликлар

Андрей Мельничук - "Динамо"нинг март ойидаги энг яхши футболчиси

Жорий мавсумдан бошлаб «Динамо» жамоаси ва мухлислар клуби янги лойиҳага қўл уришди.
Энди бу йилдан бошлаб ҳар ой якунига кўра, «Динамо» футбол клубининг расмий сайтида мухлислар ўртасида сўровнома ўтказилиб, ҳар ойнинг энг яхши футболчиси аниқланади. Хусусан, март ойи якунларига кўра, клуб расмий сайтида ўтказилган сўровнома натижасига кўра, жамоамиз мухлислари дарвозабон Андрей Мельничукни март ойининг энг яхши футболчиси деб топишди. Ваъда қилинганидек, «Динамо» - «Бунёдкор» ўйини олдидан унга мухлислар номидан эсдалик совға топширилди.

Таъкидлаш жоизки, учинчи мавсумдирки «Динамо» шарафини ҳимоя қилиб келаётган Мельничук дарвоза чизиғидаги ишончли ўйинлари билан жамоа ишончини қозониб сардорлик боғичига эга саналади.

Умумий 364 нафар овоз тўпланган сўровномада, 137 нафар мухлис ўз овозини айнан украиналик посбонга берган. Бу 37,6% деганидир. Иккинчи ўринда қайд этилган Санъат Шихов эса 81 (22.3%) овоз жамлаган. Учинчи ўринни эгаллаган самарқандлик яримҳимоячи Сирожиддин Сайфиев эса 55 та овоз (15,1%) билан кучли учликни якунлаб берган.

Шунингдек, «Сўғдиёна» дарвозасига гол урган Зайниддин Тожиев 47 (12.9%), «Металлург» билан ўйинда голга муаллифлик қилган - Ғулом Урунов 26 (7.1%), ишончли ўйинлари билан мухлислар ёқимтойига айланган ҳимоячи - Илдар Маматказин 12 (3.3%) ва Зоминда дастлабки голни киритган Акмал Холмуродов 6 (1.6%) овоз тўплашган.

Эслатиб ўтамиз, «Динамо» жамоаси март ойида учта учрашув ўтказиб, 1 мағлубият («Насаф» - «Динамо» 1:0) ва икки ғалабага («Динамо» - «Металлург» - 2:0, «Сўғдиёна» - «Динамо» - 1:3) эришди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика