UZ

Сўнгги янгиликлар

14:14Расман: Серж Орье Остон Ўруновнинг жамоадоши бўлди  0 14:00Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада   39 13:52"Фенербахче" "Барселона" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолайди  0 13:27Эрон матбуоти: Машарипов Суперкубокда ўйнай олади  3 13:06Гёкереш "Арсенал"да дебют қилмасиданоқ рекорд қўйди  2 12:34"Зенит" собиқ футболчиси: "Файзуллаев ўйнамоқчи"  3 12:06Далот МЮ Мбеумо ва Кунья билан шартнома имзолаганидан хурсанд, чунки у энди уларга қарши ўйнашга мажбур эмас  0 11:39МЮ АПЛ ва Бундеслига юлдузлари билан ҳужумни кучайтирмоқчи  1 11:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Англия билан ўйнайди!  6 10:54"Челси" 19 ёшли футболчининг трансфери учун 43 миллион сарфлайди  1 10:23"Қўқон-1912" футболчиси Ироқ клуби билан шартнома имзолади  2 09:58Ўртоқлик учрашуви. МЮ АҚШда йирик ҳисобда ғалаба қозонди  3 09:27Нима? "Ал Насср" Россия чемпионатида тўп сураётган футболчига 70 миллион евро бермоқчи  7 08:58Пролига. "Олимпик" 7 нафар футболчи билан шартнома имзолади  1 08:30Аббосбек Файзуллаев янги жамоасида машғулотларни бошлаб юборди  12

Андрей Кожокарь: «Локомотив»да барчаси бир мақсадга қаратилган» Янгиликлар

Андрей Кожокарь: «Локомотив»да барчаси бир мақсадга қаратилган»

Янги мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўяётган Тошкентнинг «Локомотив» клуби таркибига маҳоратли футболчиларни қўшиб олишда давом этмоқда.
Жумладан, куни кеча темирйўлчилар эндиликда Кишинёвнинг «Зимбру» клуби собиқ футболчисига айланиб улгурган маҳоратли ярим ҳимоячи Андрей Кожокарь билан бир йиллик шартномага имзо чекишди. Шу муносабат билан Молдова терма жамоаси аъзосига мамлакатнинг таниқли www.moldfootball.com портали мухбири бир нечта саволлар билан мурожаат қилди. Қуйида ана шу интервьюни ҳукмингизга ҳавола қиламиз.

- Андрей, сизни Ўзбекистонда қандай кутиб олишди? Дастлабки таассуротлар қандай?
- Ўзбекистонда мени жуда яхши кутиб олишди, бу ерда ҳаммаси ажойиб. Клуб раҳбарияти футболчилар ўйиндан бошқасига чалғимасликлари учун барча шароитларни яратиб беришга ҳаракат қилмоқда. Барча мақсад клуб олдига қўйилган вазифаларни бажаришга қаратилган. Тошкент шаҳри эса худди Кишинёвга ўхшайди, аммо бизда ҳаракат кўпроқ, чунки шаҳримиз нисбатан ихчам. Тошкент эса аксинча, анча кенг ва чиройли экан. Эҳтимол, бу ерда оилам ҳам бўлганида ўзимни худди уйдагидек ҳис қилармидим?! Шунингдек, бу ернинг таомлари ҳам жуда мазали.

- «Локомотив» варианти қандай пайдо бўлди?
- Айтиш мумкинки, мутлақо кутилмаганда. Менда Янги йилдан кейин фаолиятимни давом эттириш учун бир нечта вариантлар бор эди. Аммо, бехосдан дўстим, ҳозирда ФИФА агенти сифатида фаолият кўрсатаётган Мамука Ломидзе қўнғироқ қилиб қолди. У айни пайтда Дмитрий Градиленко билан ҳамкорлик қиляпти. Мамука мендан Тошкентнинг «Локомотив» клубида омадингни синаб кўрмайсанми, деб сўраб қолди. Бунинг устига жамоага таянч ярим ҳимоячи зарур экан. Фақат жавобни тезда айтишим лозим эди. Мен умр йўлдошим билан маслаҳатлашдим ва Ломидзега қўнғироқ қилиб рози эканимни айтдим. Дарҳол авиачиптага буюртма бердик ва эртасига эрталаб Тошкентга учиб кетдим.

- Нега ўзингиз учун экзотик саналган мамлакат таклифини қабул қилдингиз?

- Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини шу жамоани кузатиш билан ўтказдим, негаки жамоада менинг яқин дўстим Александр Оника тўп сурарди. У билан доимо гаплашиб турамиз. Оника орқали бу клубда бўлаётган ўзгаришлардан хабардор бўлиб турардим. Мен доимо дўстларим ўз клублари сафида қандай тўп суришаётгани билан қизиқиб тураман, янгиликларни кузатиб бораман, агар дўстларим гол урса муваффақияти билан табриклайман. Мен ўтган мавсумдаёқ «Локомотив» чемпион бўлишини жуда хоҳлагандим. Аммо, уларни унвондан атиги бир очко ажратиб қолди. Бу эса мени жамоага жалб қилди, чунки «Локомотив» ушбу мавсумда ҳам чемпионлик учун курашади. Қолаверса, мени Осиё Чемпионлари лигаси ҳам қизиқтириб қолди. Ва албатта бу ерда масаланинг молиявий жиҳати ҳам муҳим роль ўйнади.

- Сизнинг «Зимбру» клуби билан шартномангиз бор эди. Бу масалани қандай ҳал қилдингиз?

- Ҳа, менинг «Зимбру» билан бир йиллик шартномам бор эди. Аммо, уни имзолашда агар менга қишки трансфер ойнасида манфаатли таклиф бўлса қаршилик қилмаслигига келишиб олгандик. Шу боис «Зимбру» клуби раҳбариятига ваъдасида турганлиги ва менга қаршилик қилишмагани учун миннатдорчилик билдираман. Биз қўл қисиб бир-биримизга муваффақият тиладик. Албатта, жамоадан кетиш осон бўлмади, аммо ҳаёт шундай қурилган. Бу жамоада садоқатли мухлислар бор ва умид қиламанки, «Зимбру» уларни ўз ғалабалари билан хушнуд этади. Мен эса ўз навбатида жамоа ўйинларини кузатиб бораман ва улар учун қайғураман.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика