UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  1 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  2 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  2 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  2 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  3 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  3 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  6 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  1 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  7 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3

Андреа Пирло: “АПЛ ва А серия жамоаларидан таклифлар бўлганди, аммо...” Янгиликлар

Андреа Пирло: “АПЛ ва А серия жамоаларидан таклифлар бўлганди, аммо...”

“Ювентус” ёшлар жамоасининг бош мураббийи Андреа Пирло жамоада янги лавозимдаги таассуротлари ҳақида гапирди.

“Ювентус” ёшлар жамоасининг бош мураббийи Андреа Пирло жамоада янги лавозимдаги таассуротлари ҳақида гапирди.

“Мураббийлик фаолиятимни бошлаганимдан хурсандман. Футболчи сифатида ҳис қилган туйғуларни мураббий сифатида ҳам такрорлайман деган умиддаман. 

Янги лавозимда иш бошлашимни сабрсизлик билан кутаяпман. Футболчилик фаолиятимни якунлаганимдан сўнг мен яна шу соҳада иш бошлашим кераклигини тушуниб етдим. “Ювентус”га қайтганимдан жудаям хурсандман.

“Милан”даги 10 йиллик фаолиятимдан кейин мен бу ерга қайтдим ва мени ушбу аҳил оилага қабул қилишди. Бу ердаги футболчилар билан тезда келишиб кетдим. Ўша пайтда Туринни тарк этган бўлсамда, барча билан илиқ алоқаларим сақланиб қолганди. “Милан” билан ўзига хос тарихга эгаман. Аммо у ерда ҳозир мен билан бирга ишлаганлардан деярли ҳеч ким қолмади.

Менга А серия ва АПЛ клубларидан таклифлар бўлганди. Аммо мураббийлик фаолиятмни бошлаш учун “Ювентус” энг тўғри йўл эканлигини тушуниб етдим”, деди Пирло.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика