UZ

Сўнгги янгиликлар

10:51Роналду кейинги йилларда "Олтин тўп"га асосий даъвогарлар кимлар бўлишини маълум қилди  0 10:15Бразилия термаси устози ваъда верди  3 09:42ЦСКА голеадор ҳужумчи билан шартнома тузди  1 09:05«Динамо» легионер футболчиси билан шартномани узайтирди  0 08:32Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги илк учрашувда оқ либосда майдонга тушади  3 07:56Икки нафар футболчимиз Осиёда ЖЧ-2026 саралаши 2-тур рамзий жамоасидан ўрин олди  2 07:27Суперлига. Бугун Ўзбек "Эл Классико"си бўлиб ўтади  16 01:22Эрик тен Хаг: "Биз жамоани қайта қуряпмиз"  5 00:45"Барселона", ниҳоят, "Боруссия" Д билан ҳисоблашди  4 00:22Эсанов тўп тепадиган "Акрон" машҳур ҳужумчини трансфер қилди  2 23:51Бу қизиқ! Россия термаси "ўйлаб топилган" футболчилар билан тасвирланди  2 23:19"Челси" футболчиси Туркия томон йўл олмоқда  0 22:55"Манчестер Юнайтед" Саутгейтга таклиф билан чиқдими? Гарет жавоб берди  3 22:38Родри: "Бу ақлбовар қилмас даражада ёқимли"  1 22:10ПСЖ Мбаппе борасида бир қарорга келган  1

Андре Виллаш-Боаш: «Зенит» билан чемпион бўлишни истайман» Янгиликлар

Андре Виллаш-Боаш: «Зенит» билан чемпион бўлишни истайман»

«Зенит» бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш матбуот анжуманини ўтказди.
«Ҳайрли кун. Бу ерда сизлар билан кўришиб турганимдан хурсандман. «Зенит»да икки ярим йил ишлайман, барча мақсадларим клуб билан мос тушди. «Зенит» билан катта ғалабаларни қўлга киритмоқчиман.

Дастлабки мақсадимиз – чемпион бўлиш. Қолган 9та ўйинда ғолиб бўлиб. Кеча жамоанинг ўйинини кўрдим, иштиёқдан хурсанд бўлдим. Биргаликда биз мамлакат чемпионлигини қўлга кирита оламиз.

Бундан ташқари мен Лучано Спаллеттига миннатдорчилик билдирмоқчиман, президент айтганидек клуб тарихида ёрқин из қолдирди. Мен ҳам улкан натижаларга эришишга ва из қолдиришга умид қиламан.

Сергей Семак қисқа вақт ичида клуб билан ишлади, кеча у бошчилигида футболчилар жуда ажойиб ўйнашди. Дортмундда жамоа ақлли футбол намойиш этиди, буни янада ривожлантириш учун ўз маҳоратимни ишга соламан», – дейди Виллаш-Боаш.

Эслатиб ўтамиз, португалиялик мураббий Россия клуби билан 2016 йилгача шартнома тузди. Виллаш-Боаш Петербургда йилига 8,5 миллион евро маош олади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика