Андре Виллаш-Боаш: “Паулиньо ва Лэмпарднинг ўйин услублари бир-бирига ўхшайди”
17 авг 2013 15:00
Янгиликлар


Андре Виллаш-Боаш: “Паулиньо ва Лэмпарднинг ўйин услублари бир-бирига ўхшайди”
“Тоттенхэм” клуби бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш, клубнинг янги ўйинчиси Паулиньони “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Фрэнк Лэмпард билан таққослади.
“Паулиньо Фрэнк Лэмпардни қаттиқ ҳурмат қилади деб ўйлайман.
Лэмпард фаолияти давомида катта ютуқларни қўлга киритган юқори даражадаги универсал ўйинчи.
Паулиньонинг ўйин услубини Френкникига ўхшатиш мумкин. Улар услуб бўйича бир-бирларига яқин турадилар.
Ушбу мавсумда Паулиньо “Тоттенхэм” учун кўплаб голлар уради деб ўйлайман”, - мураббийнинг сўзларини келтиради Goal.com.

Фикрлар