Андре Онана жароҳат туфайли МЮга қайтди, бироқ у жамоанинг навбатдаги баҳсида майдонга тушиши мумкин
20 ноя 2023 21:58
Янгиликлар
Андре Онана жароҳат туфайли МЮга қайтди, бироқ у жамоанинг навбатдаги баҳсида майдонга тушиши мумкин
Андре Онана "Манчестер Юнайтед"нинг навбатдаги ўйинида иштирок этиши мумкин.
Эслатиб ўтмаиз, МЮ посбони Камерун терма жамоаси сафида жароҳат олган эди. Онана Маврикияга қарши ЖЧ-2026 саралаш ўйинининг (3:0) 81-дақиқадасида алмаштирилганди.
Маълумотларга кўра, Онана якшанба куни "Манчестер Юнайтед" сафига қайтган. Футболчи 26 ноябрь куни "Эвертон"га қарши бўладиган баҳсда иштирок этишга умид қилмоқда. Кипернинг жароҳати мушакдаги ортиқча юкламалар туфайли юзага келган, шу сабабли унинг тикланишига камроқ вақт кетиши мумкин.
Онананинг "Эвертон"га қарши баҳсда иштирок этиши футболчи яқин вақт ичида ўтадиган тиббий кўрик хулосаларига боғлиқ.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар