Андре Гомеш “Барселона”ни тарк этади

23 май 2018, 09:55
Андре келажаги борасида бир қарорга келди.

“Барселона”нинг португалиялик ярим ҳимоячиси Андре Гомеш жамоадан кетади. Қайд этилишича, футболчи клуб базасидан ҳамма нарсасини олиб кетган. Унга ҳозирда АПЛ ва А Cерия жамоаларидан қизиқишлар бўлмоқда.

Гомеш асосий таркибга кира олмагани сабабли жамоадан кетишни афзал билмоқда. У аввал “Валенсия” таркибида ўйнаган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Mundo Deportivo