UZ

Сўнгги янгиликлар

23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0

Андони Субисаретта “Кетишим фаолиятим билан боғлиқ эмас” Янгиликлар

Андони Субисаретта “Кетишим фаолиятим билан боғлиқ эмас”

“Барса” афсоналаридан бири Хави “Камп Ноу”даги хайрлашув учрашувидан кейин интервью бериб, кейин бирданига эфирни якунлашга тайёр турган мухбирнинг қўлидан микрофонни олиб, “Андонининг жамоа учун қилган ишларига миннатдорчилик билдираман” деб таъкидлаганди.

Айни пайтда Каталония клубидан кетганига бир йилдан ошган Субисаррета хорижлик ҳамкасбларимиз билан суҳбатда кетиши сабаблари ва бошқа ҳолатлар юзасидан берилган саволларга жавоб берди.

- Кетганингиздан сўнг бир йил ўтди. Бу ўта қўпол ва адолатдан бўлмади, шундайми?

- Ўшанда ва ҳозир ҳам кетишим профессионал мажбуриятим билан боғлиқ эмаслигига ишонаман. У кўпроқ футболдаги сиёсат билан боғлиқ эди. Буни мен яхши фарқламайман. Тўғриси, бундай ўйинларни қандай юритишни билмайман. Эҳтимол, бу камчиликлардан биридир.

- Вақт сиз ҳақ эканингизни кўрсатди.

- Биз бошқарган жиҳатлар ва қабул қилган қарорларимиз жуда аниқ эди. Шу сабабли мен ва Бартомеу уларни бўлишиб олганмиз. ФИФА томонидан трансферларга тақиқ туфайли жамоага катта инвестиция киритилди. Бир ярим йилдан кейин ростдан катта ҳажмдаги иш амалга оширилганини ҳис қиляпман: бизга рақобатбардош жамоа қуриш насиб қилди, бош мураббийни танлашда адашмадик, бир қатор футболчилар биз кутгандек профессионал тарафдан ўсишга эришди, бошқалар мослашиб кетишди. Буларнинг ҳаммасидан кейин “Барса” ижросидаги ўйинга боқиб, бир вақтнинг ўзида завқ ва оғриқни ҳис қиламан.

- Қийинчиликка дош беришда нима ёрдам берди?

- Футбол. Оғир йилдан кейин айтишим мумкин: футбол афсусланишни енгиб ўтишга ёрдам берди. У мени ёлғизликдан, 5 январда мен тушиб қолган совуқ ва ифлосдан қутқарди. Футбол деганда майдоннинг ўзида содир бўладиган ҳолатларни назарда тутдим, голлар, тўп оширишлар, ўйинчилар, дарвозабонлар маҳорати. Ҳеч ким ўша куни нималарни ҳис қилганимни тасаввур қилолмайди. Гап ишимдан айрилганимда эмас. Ўшанда мен “Барса” тақдим қиладиган буюклик қаршисида ёлғиз қолдирилгандим.

- Ишингиз “Барселона”га футбол чўққисида қолишга ёрдам берган бўлишига қарамай, сиз оғриқни ҳис қиляпсиз.

- Мен, Нарцис Жули ва Альберто Валентин ўйлаган ва амалга оширган ишлар “Барса”га фойда келтирди ва жамоа ажойиб натижаларга эришди. Бу катта фахр келтиради. Бу футболнинг мени қутқарган бир қисмидир. Сиёсат, бизнес ва бошқа турли жиҳатларга боғланмаган тоза футбол қисми.

- Ўзингизни росмана бахтли инсон деб ҳис қилмайсизми?

- Муаммо шундаки, мен бахт ҳиссини қайта кашф қила олмайман. Ҳа, ўзимни бахтли деб ҳисобламайман. Ҳақиқий бахт учун муваффақиятингни бошқалар билан баҳам кўриш зарур, фақат ҳамкасбларинг билан эмас, балки футболчи ва мураббийлар билан ҳам. Шу ерда яна ёлғиз қолиб кетаман.

- Шунинг учун Японияда ўтган клублар ўртасида жаҳон чемпионатига ташриф буюришдан бош тортдингизми?

- Менга клуб ва президент билан муносабатни яхшилаш насиб қилди, лекин бўлиб ўтган воқеанинг таъсири қолган. Шунчаки ҳурмат ва тушуниш талаб қиламан. Сафардан бир сабабга кўра бош тортдим: жамоанг жаҳонда энг яхши бўлгани фахр ва қувонч улашгани ҳолда уни ўйинчилар, мураббийлар ва клуб ходимлари билан баҳам кўриш насиб этмайди. Бу эса алам ва ачиниш тақдим қилади. Шунинг учун сафар ҳеч қандай аҳамиятга эга эмасди. Президентга таклифнома учун миннатдорчилик билдирдим.

- Клубда барчаси қандай бошланган?

- Сандро Россель ва Пеп Гвардиола менга ишонган кундан бошлаб. Ва мен икки профессионал инсон – Нарцис ва Альбертни учратганимдан кейин. Улар аллақачон клубда эди ва биз ажойиб жамоага айландик. 2010 йил клуб олдида икки муҳим масала турарди: юқори савияли ижрочиларга эга бўлсак-да, ўша даражани сақлаб қолиш ва жамоада Пеп кетадиган бўлса, қандай йўл тутиш. Барча бу фақат Гвардиола жамоа тепасида қолсагина мумкин деб ўйларди.

- Жамоа натижаларига боқсак, ҳар икки саволга жавоб топиш насиб этди.

- Омадли ва хато қарорлар, яхши ва ёмон 5 йилдан кейин айтиш мумкин, “Барселона” ҳамон чўққида. Фахрий ва ёш футболчилар ҳамон ажойиб ўйин кўрсатишда давом этмоқда. Бу футболчилар ва уларни шуғуллантираётган инсон муваффақияти.

- Ва режалаштириш билан шуғулланувчи инсонларнинг ҳам.

- “МЮ” устидан Чемпионлар лигасидаги ғалабани эслайсизми? Ўшанда рақиб ҳам сэр Алекс ва етакчилар жамоадан кетса, нима бўлиши тўғрисида савол беришарди. Ўшанда биз жуда кучли ва ажойиб ҳолатда эдик, лекин рақобатбардош ва ўсиб бориш устида ўйлардик.

- “Барса”нинг услуби саволга жавоб топишни мураккаблаштирганми?

- “Барса” танлаган йўл ўзига хос ва одатий эмас. Кўпчилик ўшанда бундай ўйин фақат Пеп бошчилигида ва унинг қўл остида бўлган Месси, Хави, Иньеста, Пуйоль, Вальдес каби футболчилар билан мумкин деб ўйларди. Улардан кимдир клубдан бўлмаганда жамоа ғалаба қозониш учун янги йўлни танлаши ва ўша жамоа ҳақиқий “Барса” бўлмаслиги тўғрисида гапирарди. Яна қўшимча муаммо нимада эди? Ҳеч ким биздек ўйнамасди ва бундай турдаги ўзгаришни амалга оширмалик керак эди. Бу худди иссиқ киийнган одамлар ичида калта нарса киийб юриб, устимга бирор нарса ташлашим даркор экан деб ўйлаш билан баробардир.

- Ва жамоа ўз услубида давом этмоқда.

- Ҳар доимгидек. Бизга услубимизга ишонган футболчилар борасида ҳам омад кулиб боққан. Улар рақиб танлаган турли ўйин услубларига қарши қийинчиликни бошларидан ўтказишди. 2011 ва 2015 йиллардаги финалларни оладиган бўлсак, ўйинни кўрибоқ қайси жамоа “Барса” эканлигини осонликча топасиз. Тер Штеген Вальдес ўрнида, Альба Абидаль ўрнида, Ракитич эса Хави, Суарес ва Неймар Педро ва Вилья ўрнида ўйнади, лекин “Барса” шундайлигича қолди. Либосларда чизиқлар ўзгарган, лекин ғоя ўзгаришсиз қолган.

- Сиз ҳамиша футболчиларни ҳимоя қилгансиз.

- Мен клуб, мураббий, жамоа, ғоя ва кийиниш хонасини ҳимоя қилганман. Мен Пепнинг клуб учун Фергюсон сингари бўлиб, узоқ йиллар жамоада қолишини қанчалик хоҳлаганимни тасаввур қилолмайсиз. Бир сафар у менга ажойиб нарсани айтиб берганди. Қачондир унинг штаби билан рақиб услубини ўта чуқур таҳлил қилаётгандик. Хави менга ҳамиша ўйинга чиқишда рақибнинг заиф тарафларини билиши ва қаерга зарба бериш лозимлигини яхши билишларини айтганди. Ўшанда бунга жавобан Пеп Хави тўғри гапираётгани, рақиб ўйинини таҳлил қилиб, ҳар бир ўйин учун тўғри қарор топишни таклиф қилишини айтганди. Лекин футболчилар доим уларга таклиф қилгандан маъқулроқ қарорни топишларини таъкидлаганди. Мана, нима учун доим ўйинчиларна таъкидлаб келганман. Улар жаҳонда ҳаммадан яхшироқ ўйнашади ва буни катта босим остида амалга оширишади. Бу жуда қийин: “Барса” либосини кийишда кучли футболчи бўлиш билан бирга доим ютиш кераклигини тушуниш лозим.

- Ўйин ғояси доимо жамоа сеҳри бўлган, шундайми?

- Ғоя муҳокама этилмайди, у қабул қилинади. Бу ёпиқ ғоя эмас. Ғоя – бизнинг ўйин услубимиз, лекин шундай ҳолатлар бўладики, ютиш учун ўзгаришга мажбур бўламиз. Иш биз хоҳлагандек кечмаганда ютиш учун шундай йўл тутишимизга тўғри келади. “Барса” ҳамиша шундай қилиб келган. “Уэмбли”да Йохан Кройфф билан биз “Барса” бўлганмидик? Шубҳасиз. Одатий ўйнаганмидик? Ҳа, лекин чап қанотда Хуан Карлос Ломбардони ўйиндан чиқариш учун ҳаракат қилган. Лекин бу ғоядан воз кечганимизни билдирмайди. Бу ҳар бир мураббий ва футболчи билан ривожланган ғоя эди.

- Жамоага хос бўлмаган голларни қўшганда ҳамми?

- Албатта, шундай голларни қўшганда. Римдаги финалга “Барса” ва Иньестага хос бўлмаган узоқ масофадан урилган гол билан чиққанмиз. Худди кеча бўлгандек эслайман. “Бернабеу”да 6:2 ҳиобида ютганимизда Хави тўпни Диаррадан олиб қўйиб, Мессига пас берди ва гол! Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг охирги финалидаги иккинчи гол - Бускетс тўпни олиб қўйиб. Суаресга узоқ масофага ажойиб тўп оширди. Булар гуноҳ ҳисобланадими? Албатта, йўқ.

- Сиз айтган ғоя аниқ эгасига эга эмас, шундайми?

- Бу ғояда битта хўжайин бор – “Барса”. Клуб тарихида буюк мураббийлар бўлган: Михелс, Кройфф, Пеп, Тито, Луис Энрике, Хави, Иньеста. Лекин барча муаллифлик ҳуқуқи “Барселона”га тегишли ҳамда унинг эгалари ғояни ҳаётга татбиқ этадиган ўйинчилар ва мураббий саналади.

- Луис Энрике клубдан ғояни йўқотишга ҳаракат қилгани ҳақида айтилган гапларга қандай қарайсиз?

- Бундай гап 2008 йил Пеп “Барса”ни қўлга олганда ҳам тарқалган. У нима қилди? Тажрибасиз мураббий! Бошида доим шубҳа бўлади. Айнан ўша одамлар 2012 йил Гвардиола кетганда клуб қадриятларини йўқотгани ҳақида гапира бошлашди. Луис Энрике бошчилигида ҳаммаси қайтадан бошланди. Якунда одамлар Луис қилган иш ғояни бойитиб, “Барса” ўйинига ўсиш олиб кириш эканлигини тушунишди.

- Бизнес футболдан устун келаётганидан ҳамон ташвишдамисиз?

- Ҳозир олдингига нисбатан бошқа бурчакдан назар ташлаш имкониятига эгаман. Ҳозир аввалгидан ҳам кўпроқ. 2014 йил мавсумга тайёргарлик Европада ўтган, асосан футбол билан овора бўлгандик ва жароҳатлар бўлмаганди. 2015 йил тайёргарлик сафарли турнелар, учрашувлар ва реклама акциялари билан ўтди. Кўп пул, кўпроқ бизнес, афсуски кўпроқ жароҳатлар билан. Бу барча катта клубларда рўй бермоқда – улар юлдузларга кўпроқ тўлаш учун шундай қилишга мажбурлар. Бу футболми ёки бизнес? Бизнес спортдан кўра футболга таъсир қилаётганини ҳис қиляпман.

- Фикрингизни исботлаш учун сизда кўплаб мисоллар борлигини кўряпман.

- Бир сафар Деулофеу бир ҳафта ичида U17, U21 ва олимпия терма жамоаларига чақирилганини эслайман. Ақлсизлик! Яна мисол хоҳлайсизми? Мавсум якунида бизни Евро, Олимпиада ўйинлари ва Америка Кубоги кутмоқда. Ҳа, яна бир Америка Кубоги, уни ўтган йили ўйнашган бўлса ҳам. У қаерда ўтади? АҚШда – маркетинг тарафлама бошқа яхшироқ жойни топиб бўлмайди. Футболчиларни бундай ишлатиб, футболни ўлдиряпмиз. Эҳтимол, собиқ футболчилар билан бу муаммони ҳал қилишга бизда имконият бўларди. Футбол ўйнаганларнинг қарашлари баъзи ахмоқона масалага йўл топиши мумкин. Лекин клубларга ўйинчиларни сақлаб қолишга пул керак. Кимдир буларнинг барчасини тартибга келтирса, жуда ажойиб бўларди.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика