
Эдгар Гесс 28 февраль куни футболчиларга икки кунлик дам берганди. Бугун жамоа яна Ўзбекистон меҳмонхонасига жам булди. Тайёргарликнинг сўнгги босқичи 10 мартагача пойтахтда давом этади. Шу куни жамоа Тошкентдан тўғри Қаршига йўл олади. Чемпионатнинг 1-турини "Андижон" сафарда "Насаф"га қарши ўтказади.