"Андижон" тўртта очилиш учрашувида иштирок этади

23 мар 2015, 16:44
Мавсумни кўнгилдагидек бошлай олмаган "Андижон" 24-Миллий чемпионатни тўрт марта очилиш баҳсида иштирок этади.
Дастлаб 12 март куни "Насаф" меҳмони бўлган "бургутлар" Қаршида футбол мавсумини очилиш учрашувида иштирок этди. 1-турда "Андижон" 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Иккинчи турни ҳам Қаршқадарёнинг бошқа бир жамоаси "Машъал" меҳмони бўлди. 20 март куни Муборакда янги футбол мавсумини очилишида ҳам "Андижон" "газчилар"га рақиб бўлди. Бу ўйинда "Машъал"га 2:0 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
 
3-турни "Андижон" ўз майдонида "Олмалиқ"қа қарши ўтказади. 4 апрель куни бўлиб ўтадиган ўйин эса андижонликлар учун янги футбол мавсумининг очилиши бўлади.

4-турни сафарда "Қўқон-1912"га қарши ўтказади. Водий дербиси эса энди қўқонликлар учун янги футбол мавсумининг очилиши бўлади. "Қўқон-1912"нинг "Пахтакор"га қарши ўйини қолдирилгандан сўнг,  айнан "Андижон"га қарши ўйин очилиш баҳсига тўғри келмоқда.


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›