UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  0 22:25Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади  20 21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  0 20:59Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида  1 20:21"Кристал Пэлас" Европа Лигасида четлаштирилиши бўйича спорт арбитраж судига апелляция берди  0 19:51Хави Симонс "Челси"га ўтишга рози  1 19:27Де Хеа: "Манчестер Юнайтед"да ўтказган йилларим учун Англиядан тушган таклифларни рад этдим"  2 18:57Гёкереш "Арсенал"да — Here We Go!  8 18:40Эрдоған асос солган, Шомуродов ва Файзуллаев жамоаси "Истанбул Башакшеҳир" билан танишамиз  4 18:20"Челси" Доннарумма трансферига қизиқмоқда  1 17:58Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан ўтолмагани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди  16 17:27Ўзбекистонда футболнинг янги қоидалари кучга киради  10 17:11Расман: "Машъал" Яшинни трансфер қилди  4 16:57Япония U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси маълум  2 16:30Гёкереш "Манчестер Юнайтед" таклифини рад этди ва "Арсенал"га ўтишга умид қилмоқда  2

“Андижон” клуби энг одил ҳакам Равшан Эрматовни қутлайди Янгиликлар

“Андижон” клуби энг одил ҳакам Равшан Эрматовни қутлайди

Ватандошимиз, юртимиз ифтихори, энг кучли ФИФА рефериларидан бири Равшан Эрматов қўлга киритган совринлар сони куни-кеча яна биттага ортди.
У Филиппин пойтахти Манилада ўтказилган ОФКнинг йил якунларига бағишланган тадбирида Осиёнинг 2014 йилги энг яхши ҳаками номига сазовор бўлди.

Осиё футбол конфедерациясига 1954 йили айнан Манилада асос солинган эди. ОФКнинг 60 йиллик юбилейига уланиб кетган бу галги йил маросими бежизга Филиппинда ташкил этилмади. Ва рамзий маънода, мазкур тадбирда Равшан Эрматов ўзининг сермаҳсул меҳнатлари учун қитъада яна бир бор катта эътироф олди.

Эрматов Бразилиядаги ЖЧни ишончли ўтказганидан сўнг бу йил энг яхши ҳакам номи унга тегишига аслида ҳеч кимда ҳеч қандай шубҳа йўқ эди.

“Андижон” футбол клуби номидан, жамоамизнинг минглаб ишқибозлари ва бутун андижонликлар номидан биз юртимизнинг забардаст ўғлони Равшан Эрматовни навбатдаги муваффақият билан муборакбод этамиз!
Ўзбек рефериси учун бу ҳисоб бўйича бешинчи шундай унвондир. Бунгача Эрматов Осиёда 2008, 2009, 2010 ва 2011 йилларда ҳам энг яхши ҳакам деб топилганди.

Эрматов ўз фаолияти давомида жуда кўплаб ютуқларга эришди. Унга яқин орада яна бир олий чўққи забт этилишини тилаймиз: ниятимиз – 2018 йили Россияда бўлиб ўтадиган ЖЧ финалчиларини майдонга айнан Равшан Эрматов бошлаб тушсин!

Ўзбек ўғли Равшан – “Энг олий ҳакам”.
Адолат, жасорат унда мужассам,
Маҳорат ва ғайрат унда жамулжам,
Майдонда олқишлар уни мухлис ҳам,
Равшандир – қитъада энг одил ҳакам!


“Андижон” футбол клуби
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика