UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  0 18:08U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23. Таркиблар маълум  4 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  1 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  6 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   16 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  5 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  11 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   2 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  2

"Андижанка"ни ташкил қилган Мироман Ким ҳақида Янгиликлар

"Андижанка"ни ташкил қилган Мироман Ким ҳақида

2016 йилнинг 7 январида Мироман Дмитриевич Ким 80 ёшга тўлган бўлар эди.
Унинг яқинлари ва дўстлари қўшалоқ юбилейни катта тантана билан ўтказишмоқчи эди. Кейинги йил унинг мураббийлик фаолиятига 60 йил тўлар эди. Тақдир эмас экан. Машҳур «Андижанка» клуби номи билан боғлиқ бўлган ғаройиб инсон вафот этди.  



… 1952 йил. Бутун Андижон паркка йиғилгандек туюлди. Болалар ва оқсоқоллар очиқ ринг атрофидан жой олиш учун вақтлироқ келишганди. Москва чемпиони Станислав Андреев ва маҳаллий мухлислар ёқимтойи, 16 ёшли Мирон ўртасидаги жанг бўлиши кутилаётганди. Уни меҳр билан Мириман деб аташарди. Мирон бир неча кучли ва тажрибали рақибларни мағлуб этганди. Албатта, барча темирчи бўлиб ишлаган йигитчага мухлислик қилди.  

- Эсингдами, ўтган ҳафта спорт устасини нокаутга учратганди, - деганди сочига оқ оралаган инсон. – Рақиби ўзидан 10 кило оғирроқ эди. 

- Агар Мироннинг ўнг жеби ўтса, москвич оёғида тура олмайди, - боксга қатнашишни бошлаётган ёш йигитчалар ҳам ўзларига мулоҳаза қилишарди.

- Бугун эрталаб Мирон вилоят енгил атлетика мусобақасида биринчи бўлиб келди, кеча эса баскетбол термасида ўйнаганди, - дейди Кимнинг қўшниси.

- Кўп қиррали атлет, қандай қилиб барчасига улгурмоқда, - хайрон бўлишарди йиғилганлар.
 


Чапдан ўнгга: Владислав Хан, Мирон Ким ва Тимур Низаев

Миронни ўша кеча тўхтатиб бўлмади. Бир нафасда ажойиб жанг ўтказди. Меҳмон боксчи жанг охирига етмай туриб рингни тарк этди. Маҳаллий йигитчани эса қўлларига кўтариб олиб юришарди. Бу ҳақда кўрганлар айтиб беришган.
 
Мириман оиласидаги энг катта фарзанд эди. Отасиз ўсган. Онасига ёрдам бериш учун барвақт ишга кирди. 12 ёшга тўлар тўлмас темирчи бўлиб ишлай бошлади. Дарслардан сўнг у ерга борарди. Мактабда эса деярли барча спорт турларига қизиқарди. Мағлуб бўлса куюнарди, бироқ баскетбол майдончаси, ринг ёки енгил атлетика секторига қайтиб кучли эканини исботлашга уринарди. Тиришқоқ ва чаққон йигитчанинг аниқ мақсади бор эди, у ғолиблик руҳи билан ўсди.
 
20 ёшида бокс мураббийига айланди. Бироқ, ўз шогирдини бошқа мураббийлар адолатсизлик билан ундан олиб қўйишгач ўзи ўқиган мактабда қизлар қўл тўпи жамоасига мураббий бўлиб ишга ўтди.  
 
Мирон бундай бошқаларнинг кўзи билан кўрганда ғалати қарорларни кўп қабул қилган. Андижонлик гандболчилар республика чемпиони бўлишганида Кимни Ўзбекистон терма жамоасига бош мураббий этиб тайинлашганди. Бу жамоа Собиқ иттифоқ Спартакиадасида тўртинчи ўринни олган ва мураббийнинг ҳаётида янги саҳифа очилди. Чим устида хоккей билан шуғулланувчи қизлардан иборат «Андижанка» жамоасини тузди, ўшанда 40 ёшда эди.   
 
Бу жамоа қисқа вақт ичида республика миқиёсига чиқди. Тарбияланувчилари нафақат мамлакат балки Европа, жаҳон, қитъалараро кубоги мусобақасида ғолиб чиқишганди. «Андижанка» Мексика, Ҳиндистон, Англия, Швеция, Бельгия, Япония, Жанубий Корея, Аргентина, Голландиядаги халқаро мусобақаларда зафар қучганди. Мириман Дмитриевичнинг тўрт нафар шогирди Москвада ўтган Олмипиадада бронза медали соҳиби бўлишди. 13 йил давомида чим устида хоккей терма жамоасини бошқарди. Унинг натижаларини бошқа одам такрорлаши қийин.
 


Тимур Низаев Мирон Кимга 2015 йилги Ўзбекистон чемпионати кумуш медалларини топширмоқда...

Машҳурлик, шарафлар, мақом, совринлар – барчаси бор эди.  Нафақага чиқишга бир йил қолганида Ким «Андижанка» тарихида яна бир янги саҳифа очди. У футбол жамоасига айланди. 1995 йилдан буён Ўзбекистон чемпионатида иштирок этиб келаётган жамоа 8 марта чемпион бўлган, уч марта Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлди, тўрт йил давомида Марказий Осиё рейтингида биринчи поғонада борди. Унинг қўл остида аёллар терма жамоамиз Осиё мусобақаларига чиққанди. Ҳозирга қадар ҳеч бир мураббий бу натижани такрорлай олгани йўқ.
 
…Сеулда (Жанубий Корея) шундай обида бор унда жаҳондаги барча ҳамюртларнинг исм фамилияси қайд этилган. Улар орасида Мириман Дмитриевич Ким номи ҳам бор.
 

Тимур Низаев
Русчадан Нарзулла Сайдуллаев таржимаси    
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика