UZ

Сўнгги янгиликлар

10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  3 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  8 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  34 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1

Андижонда хотира турнири бўлиб ўтди ФОТО Янгиликлар

Андижонда хотира турнири бўлиб ўтди ФОТО

Кеча Андижон шаҳрида фахрийлар ўртасида хотира турнири бўлиб ўтди.

Марҳум собиқ ҳакамлар Азимжон Аҳмедов, Шавкатбек Раҳимов ва Алижон Маражабов хотирасига бағишланган турнирда жами бешта жамоа иштирок этди. “Андижон-1”, “Андижон-2”, “Шаҳрихон”, “Учкўприк”, “Наманган” фахрийлар жамоаси ғолиблик учун кураш олиб борди. Бу каби турнирларда қайсидир жамоани ғолиб чиқиши муҳим аҳамият касб этмайди. Асосийси эски қадрдонлар турнир баҳона бир-бири билан учрашиб, дийдорлашишдир. Андижондаги турнирда ҳам шу каби холатни кўриш мумкин эди. Илгари майдонда бирга ёнма-ён харакат қилганлар шу куни турнирда учрашди.

Ҳар бир фахрий жамоаси ғалаба илинжида астойдил харакат қилганини пайқаш қийин эмасди. Айниқса Намангандан келган чарм тўп усталари бир-бирини майдонда сўзсиз тушунишлари оқибатида финалга қадар етиб борди ва якунда турнир ғолиби бўлди. Андижонликлар таркибида эса ўзига яраша йўқотишлар мавжуд эди. Шу боис улар иккинчи ўринни қўлга киритди. Учинчи ўрин эса “Шаҳрихон” жамоасига насиб этди.

Дарвоқе, “Наманган” ва “Андижон-1” жамоалари иштирокидаги финал ўйинини таниқли собиқ ҳакамлар, Муҳаммадқосим Тўхтасинов билан Исломжон Раҳимов бошқариб борди.

Албатта фахрийлар ўртасидаги ҳар бир ўйин қизиқарли ва кескин курашларга бой тарза кечди. Хаттоки турнирга таклиф этилган тез тиббий ёрдам ходимларига ҳам баъзида иш топилиб тургани эътиборимизни тортди.

Собиқ футболчи Рафаэль Муслимовга қарашли бўлган суньий майдонда, мезбонлар томонидан иштирокчиларга барча шароитлар яратиб берилганини ҳам эътироф этиб ўтиш жоиздир.

Хотира турнирининг якуний қисмида ташкилотчилар томонидан иштирокчилар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди. Тадбир якунида Андижон вилояти футбол федерациясининг биринчи вице-президенти Алишер Узоқов сўз олиб, иштирокчи жамоаларга ўз миннатдорчилигини билдириб, марҳумларнинг охирати обод бўлишини тилади.

Шундан сўнг мезбонлар томонидан чойхонада иштирокчиларга зиёфат дастурхони ёзилиб, меҳмондўстлик кўрсатилди.

Наманган фахрийлар жамоаси


Шаҳрихон фахрийлар жамоаси


Учкўприк фахрийлар жамоаси


Андижон-2 фахрийлар жамоаси



АФФ биринчи вице президенти Алишер Узоқов Наманган жамоасини тақдирламоқда


Наманган фахрийлар жамоасидан Алижон Маражабовнинг фарзанди Анвар Маражабовга совға


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика