

Андижон вилоятининг 14 жамоаси иштирок этган мусобақанинг финал учрашувида “УзТонхонгКо” ҳамда Андижон футбол академияси жамоаси ўзаро куч синашдилар ва якунда “УзТонхонгКо” жамоаси 4:2 ҳисобида ёш футболчилар устидан ғалаба қозонди.
Учрашувдан сўнг бўлиб ўтган тантанали тақдирлаш маросимида ғолиб жамоага вилоят кубоги топширилди.
Вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Бекзодбек Каримов, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ўткирбек Тошпўлатов ғолиб совриндорни қутлаб, эсдалик совғалари топширдилар.
Элмурод Эрматов











