Андижонда вилоят биринчилиги ғолиби аниқланди

Narzulla Saydullayev
22 ноя 2018, 22:57
Андижонда, вилоят иккинчи табақа ҳаваскорлар жамоалари ўртасидаги баҳслар ўз якунига етди.

Мусобақада жами 14 жамоа, 2 гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этиб,  ҳар бирида 7 дан жамоа баҳсларда қатнашди.

Ўз гуруҳида 1 ва 2 ўринни эгаллаган жамоалар мусобақанинг ярим финал босқичига йўл олишди. “А” гуруҳида ғолиби 1- ўринни  Шаҳрихоннинг “РашМилк” жамоаси эгаллаган бўлса, 2- ўрин Асака тумани “GM Uzbekistan” жамоасига насиб қилди.

“Б” гуруҳида 1-ўринни “УзДонгЯнгКо” жамоаси, 2- ўринни эса “УзТонХонгКо” жамоаси қўлга киритди.

Ушбу жамоалар ўзаро учрашувларда иштирок этдилар. “РашМилк”- “УзТонХонгКо” 4-1.  “УзДонгЯнгКо”- “GM Uzbekiston” 4-0.
Учинчи ўрин учун ўтказилган баҳсда “УзТонХонгКо, “GM Uzbekiston” жамоасини 6-2 ҳисобида енгди.
Шўрбулоқ футбол академияси стадионида мусобақанинг финал учрашуви ўтказилиб, унда,  Шаҳрихоннинг “РашМилк” жамоаси “УзДонгЯнгКо”ни  4-2 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ғолибликни қўлга киритди.

Вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Бекзодбек Каримов, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ўткирбек Тошпўлатовлар ғолиб совриндорни қутлаб, кубок ва эсдалик совғалари топширдилар.

Элмурод Эрматов

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›