"Андижон"да уч нафар камерунлик легионер кўрикдан ўтади

Narzulla Saydullayev
28 янв 2021, 10:16
Янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўраётган "Андижон" таркибни кучайтиришда давом этмоқда.

Тошкентда йиғинни давом эттираётган "Андижон" сафига учинчи йиғин доирасида, 2 февраль куни яна уч нафар легионер келиб қўшилади. Ушбу футболчиларнинг барчаси Камерун давлати фуқароси ҳисобланади.


Мпако Этаме Жером
Марказий ҳужумчи
24 ёшда
Бўйи 183 см
Вазни 73 кг

Нзимен Чамежеу Ландри
Ярим ҳимоячи
22 ёш
Бўйи 176 см
Вазни 73 кг

Мессе А Месси Паул
Таянч ярим ҳимоячи
25 ёш
Бўйи 192 см
Вазни 90 кг



Эслатиб ўтамиз, куни кеча "Бургутлар" сафига Қирғизистон терма жамоаси аъзоси Эдгар Бернхардт келиб қўшилган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: "Андижон" матбуот хизмати