Андижонда мураббийлик ўқув-курслари бўлиб ўтмоқда

Narzulla Saydullayev
22 дек 2017, 20:53
Андижон вилоятида болалар мураббийларини малакасини ошириб боришга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Хусусан куни-кеча Андижон шаҳрида 7 кунлик мураббийлар ўқув-курси бошланди. Ўзбекистон футбол федерацияси ва Андижон вилояти футбол федерацияси ҳамкорлигида ўтказилаётган ўқув-курсларда жами 24 нафар андижонлик ёш мураббийлар иштирок этмоқда. Ушбу ўқув-курслари Шўрбулоқ даҳасида жойлашган, «Футболга ихтисослаштирилган мактаб интернати»да ўтказилмоқда. 7 кунлик мураббийлик ўқув-курсига ОФК инструктори Усмон Тошев бошчилик қилмоқда. Унга маҳаллий мутахассис Язгелди Кутданов ёрдам бериб бормоқда.





Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›